Остонадаги Миллий мудофаа университети ҳудудидаги биринчи президент Нурсултон Назарбоевга 2020 йилда 80 ёшга тўлиши муносабати билан ўрнатилган ёдгорлик демонтаж қилинди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
![](/static/2024/01/12/photo_2024-01-12_16-54-09-bHmSsoP1.jpg)
Миллий мудофаа университети ёдгорлик ҳақиқатан ҳам олиб ташланганини ва ҳозирда омборда эканини тасдиқлади. Мазкур маълумотни шахсан текширишнинг иложи бўлмаган, чунки журналист университет ҳудудига киритилмаган.
![](/static/2024/01/12/cf6422ed959cdc28088f3707f68cd507-n0wDgOiR.jpeg)
Мудофаа вазирлиги эса Нурсултон Назарбоев ёдгорлиги музейга кўчирилишини маълум қилган. Жумладан, у Қозоғистон Қуролли кучлари давлат ҳарбий тарихи музейи биносига ўрнатилади. Айни пайтда ёдгорлик мудофаа бўлими биноларидан бирида вақтинчалик сақланаётгани айтилмоқда.
![](/static/2024/01/12/photo_2024-01-12_17-00-49-_llK5cYB.jpg)
Изоҳ (0)