Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев давлат қўриқчиларидан маҳрум қилинади. Тегишли фармон амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан имзоланди.
Фармонга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати 4 августдан мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев хавфсизлигини таъминламайди. Шу билан бирга, унинг дахлсизлиги сақланиб қолади. Назарбоевга квартира, давлат дачаси, шахсий тансоқчилар, ҳайдовчи, машина ва тиббий ёрдам кўрсатилади.
Мазкур қарор 2023 йил февралида қабул қилинган “Қозоғистон республикасининг биринчи президенти – элбоши тўғрисида”ги қонунга асосланади. Қонун Назарбоев ва унинг яқинларининг мақоми ва имтиёзларини белгилаб беради.
Назарбоев давлат қўриқлаш хизмати тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилгандан кейин ҳам давлат ҳимоясидан четда қолмайди. У собиқ президент сифатида давлат ҳимоясидан фойдаланишда давом этади.
Қозоғистон Давлат хавфсизлик хизмати бевосита президентга бўйсунувчи ва унга ҳисобот берадиган махсус давлат органи ҳисобланади.
Изоҳ (0)