Футбол бўйича 2023 йилги Испания Суперкубоги бўлиб ўтадиган саналар маълум бўлди.
Унга кўра, ярим финал баҳслари 10-11 январь кунлари бўлиб ўтади. 10 январь куни “Реал” ва “Атлетико” ўзаро баҳс олиб борса, 11 январь куни “Барселона” ва “Осасуна” финал йўлланмаси учун курашади.
Финал эса 14 январь куни бўлиб ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, турнир Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
“Барселона” Испания Суперкубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Каталонияликлар финалда “Реал” устидан ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)