• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ноодатий рақамларда ўйнаган футболчилар, ҳимоячи Одил Аҳмедов ва омадсиз Марат Бикмаев. Аввалги Осиё Кубоги турнирларидаги Ўзбекистонга оид қизиқарли маълумотлар

    Осиё Кубоги бошланишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда. Аслида, орадан 5 йил ўтиб бўлиб ўтадиган мусобақага эътибор ва қизиқиш ҳар доимгидан ҳам жиддий. Бунга бир нечта сабаблар бор. 

    Жумладан, Қатар Жаҳон Чемпионатидан сўнг иккинчи катта мусобақани ўзида ўтказмоқда ва ташкилотчилик аввалгиларига қараганда анчагина яхшиланган. Шунингдек, мусобақа фаворити сифатида кўрилаётган терма жамоалар сони кўп. Дунёнинг жаҳонга машҳур Opta портали суперкомпьютердан фойдаланган ҳолда қитъа Кубогидаги терма жамоаларнинг чемпионлик имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

    Унга кўра, Японияда имконият 24,6 %, Жанубий Кореяда 14,3 %, Эронда 11,2 %, Австралияда 10,7 %, Саудия Арабистонида 10,6 %, Қатарда эса 9,8 %. Қолган 18 та терма жамоада имкониятлар 3 фоиздан пастга баҳоланган. Ўзбекистон терма жамоасида имконият 2,5 % этиб белгиланган бўлса, энг паст кўрсаткич Гонг Конгда – 0,1 %. 

    Хўш, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яқин тарихдаги Осиё Кубокларида иштирокидаги эътиборга молик ҳолатлар бўлган? “Дарё” шу ҳақда сўз юритади. 

    2-рақамли Бақоев, 4-рақамли Рашидов

    Ҳужумчилар ва ярим ҳимоячилар спорт формасидаги рақам деганда кўз олдингизга қайси рақамлар келади? 7, 10, 11, 9 ва ҳоказо. 2, 3, 4 ва 5-рақамларни эса деярли ҳар доим ҳимоячилар олишади. 

    Ўзбекистон терма жамоаси сафида эса 2011 йилда Улуғбек Бақоев 2-рақамда ҳаракат қилган. Бугун мураббий сифатида фаолиятини олиб бораётган Бақоевнинг 2-рақамни олишига нима сабаб бўлганини биласизми?

    Фото: Getty Images

    Мусобақадан аввал ҳимоячи Ярослав Крушелниский жароҳат оган ва унинг ўрнига Бақоев қайдномага киритилган. Дарвоқе, Улуғбек Бақоев ўша мусобақада Иордания билан қанақа ўйин ўтказганини барча яхши эслайди.

    2015 йили Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Сардор Рашидов 4-рақамда ҳаракат қилган. Ўша мусобақа Рашидовни оламга танитганди.

    Фото: Getty Images

    Ҳа, у вақтгача ҳам Сардор ўзининг чиройли ўйинлари билан кўпчилик эътиборига тушиб улгурган эди, бироқ гуруҳнинг 3-тур ўйинида Саудия Арабистонига урган икки голи барчанинг қалбида қолганди.

    Марказий ҳимояда ўйнаган Одил Аҳмедов

    Кўпчиликнинг ёдида бўлса керак, Аҳмедов 2011 йилги Осиё Кубогида марказий ҳимоячи ролида ҳаракат қилган.

    Фото: Getty Images

    Бунга сабаб сифатида, кейинчалик, Вадим Абрамов шундай хотирлайди: 

    “Ўша вақтда биринчи пасни аниқ берадиган ҳимоячи йўқ эди, шунинг учун Одилни ўйнатишга мажбур бўлганман. Аҳмедов мусобақадан олдин ёнимга келди. Марказий ҳимояда жой бўлмаса захирада ўтиришга тайёр экани ва бундан хафа бўлмаслигини айтди. Мен эса гап бу ерда эмаслигини Германия мисолида унга тушунтирдим.

    Германия уч бор Жаҳон Чемпионига айланган мусобақаларни эслаймиз: бирида Франс Беккенбауэр ярим ҳимоядан марказий ҳимояга олинади. Иккинчисида жамоанинг энг ёрқин ярим ҳимоячиларидан бири Маттиас Заммер марказий ҳимоячига айлантирилади. Учинчисида плеймекер Лотар Маттеусни марказий ҳимояга олишади. Шуларни айтиб унга тушунтирдим ва Одил ҳимояда ўйнашга рози бўлди.

    Ўртада биргина тушунмовчилик бор. Менга маълум бўлишича, ўша ерда кимдир Австралияга қарши ўйин олдидан унга “сен ярим ҳимоячисан ва ҳужумга ўтишинг керак”, деган. У олдинга кўп ўтиб кетди ва бунинг ортидан бизда муаммолар пайдо бўлди. Агар адашган бўлсам, унинг ўзи тўғрилаши мумкин”. 

    Марказий ҳимояда ўйнашига қарамай, Одил Аҳмедов барибир ўзининг севимли жойи – ярим ҳимояга яқин ўйнади. Қатарга урган супер голини эса ҳали ҳамон, барча яхши эслайди.

    “Лотерея”лардаги омадсиз Бикмаев

    Марат Бикмаевни нафақат терма жамоа, балки клублар сафида ҳам яхши ҳужумчи сифатида билганмиз. 2023 йилда “буцасини михга илган” футболчи миллий терма жамоа сафида жами 58 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлган. 

    Бироқ, Бикмаевнинг айни терма жамоа билан боғлиқ иккита ҳолати ўзбек мухлислари қалбида қолган. Иккиси ҳам пенальтилар сериясига оид. 

    Биринчиси, 2004 йилги Осиё Кубоги доирасида чорак финалда Баҳрайнга қарши ўйин ўтказган. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланиши керак эди. Андрей Фёдров, Александр Гейнрих, Сервер Жепаров уччаласи дастлаб пенальтини аниқ амалга оширишди. Аммо, тўртинчи зарбада адашилди. Зарба муаллифи – Бикмаев эди. Бешинчи зарбани амалга оширган Кошелёв ҳам адашди ва натижада Ўзбекистон мусобақадан хайрлашди.

    Фото: Getty Images

    Иккинчи ҳолат – ҳозирча сўнггиси бўлиб турган Осиё Кубогида содир бўлди. Бу сафар рақиб – Австралия. 120 дақиқа 0:0 ҳисоби сақланиб турди, пенальтилар сериясига навбат етиб келди. Тўртинчи зарбагача ҳар икки жамоа ҳам биттадан зарбани аниқ амалга ошира олмади. Тўртинчи зарбани эса яна Бикмаев тепди ва яна адашди.

    Нестеров мутлақ етакчи

    Игнатий Нестеровни ўзбекистонлик футбол мухлислари яхши кўришади. Бугалонинг ўрнини муносиб тарзда эгаллаган, айримлар эса, Нестеровдан кейин Ўзбекистонда яхши дарвозабон бўлмаганини айтиб келади. 

    Нестеров эса Осиё Кубокларида рекордчи. У 5 та Осиё Кубогида иштирок этган ягона футболчига айланди. Игнатий Нестеров 2004, 2007, 2011 ва 2015 йиллардаги Осиё Кубогида ўйнаган.

    ОФК матбуот хизмати ҳам бу статистикага кўп бора эътибор бериб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу ҳақда маълумот чиқариб келмоқда.

    Кичик статистика

    Ўзбекистон терма жамоаси бугунгача 7 та Осиё Кубогида иштирок этиб, жами 28 та ўйин ўтказган. Ўтказилган ўйинларнинг 13 тасида ғалаба, 4 тасида дуранг ва 11 тасида мағлубият қайд этилган. 42 та гол уриб, 47 та ўтказиб юборилган.

    Оғабек Самисов тайёрлади

    11.01.2024, 17:35   Изоҳ (0)   11444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аббосбек Файзуллаев, Такефусо Кубо ва Али Жасим. Осиё Кубогида иштирок этувчи ёш юлдузлар

    08.01.2024, 13:43

    “Муҳими, ҳақиқий жангчилардек охиригача курашиб, сифатли футбол намойиш қилиш лозим”. Футбол мутахассислари Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги иштироки ҳақида

    09.01.2024, 22:09

    Осиё Кубоги. Ўзбекистон — Сурия учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум бўлди

    11.01.2024, 15:46

    Англия терма жамоаси собиқ мураббийи Свен-Ёран Эрикссонга саратон ташхиси қўйилди

    11.01.2024, 15:41

    UFC 300 турнирининг илк чемпионлик жанги иштирокчилари маълум бўлди 

    11.01.2024, 12:57

    ЎФА қўмитаси айрим клубларга санкция қўллаш мақсадида йиғилади 

    11.01.2024, 12:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:55

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.