Наманган вилояти Чуст туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Божхона қўмитасининг Наманган вилояти бошқармалари томонидан Чуст тумани “Зарафшон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро М.С. ўзининг Nexia-3 ида хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган 5000 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини ўтказиш мақсадида олиб келгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)