Тошкент вилояти Чиноз туманида фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланган эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, тергов органларидан яширинган Кароматуллаев Ихтиёр қидирилмоқда. У 1993 йилда туғилган бўлиб, Тошкент вилояти, Чиноз тумани “Навоий” МФЙ, 7-уйда яшаган.
“Ҳурматли фуқаролар! Сиз ушбу шахсни кўрсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, зудлик билан Тошкент вилояти ИИББнинг ушбу 70-593-11-02, 94-933-04-44 рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)