“Ўзгидромет” Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди.
Хабар берилишича, 11—16 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Изоҳ (0)