Жиззахда эркак ўз фарзандини муттасил равишда қийнаб, қўрқитиб келгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Тармоқларда мазкур эркак озодликка чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур хабарларга ойдинлик киритди.
Хабар берилишича, Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2023 йил 21 декабрь куни А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 112-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 4-қисмига биноан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро А.Б. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, ТИИБ ВШга жойлаштирилган ва бугунги кунда ҳам шу ерда сақланмоқда.
А.Б. томонидан боланинг онаси З.Х.га муттасил тазйиқ ўтказиб келингани инобатга олиниб, 2023 йил 28 декабрда З.Х.га ҳимоя ордери берилган ҳамда унинг ва вояга етмаган фарзанди А.Х.нинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.
Изоҳ (0)