Вашингтонда 8 январь куни автомобиль Оқ уй мажмуаси дарвозасига бориб урилди. Воқеа жойида полиция, ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари иш олиб борди, деди Махфий хизмат вакили Энтони Гулелми Х’да.
“Соат 18:00 атрофида автомобиль Оқ уй мажмуасининг ташқи дарвозасига келиб урилди. Ҳайдовчи қўлга олинди, биз тўқнашув сабаблари ва характерини ўрганмоқдамиз”, — деди у.
NBC телеканали маълумотларига кўра, воқеа жойида полиция, ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари иш олиб борган. Машинада таҳдид белгилари топилмаган. Шунингдек, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Декабрь ойи ўрталарида АҚШ президенти Жо Байден кортежидаги машинага номаълум шахс бошқарувидаги машина келиб урилганди. Давлат раҳбари ва биринчи хоним Жилл Байден жабрланмаган.
2021 йил АҚШ Конгресси биноси яқинидаги назорат пунктига автомобиль келиб урилганди. Ҳайдовчи машинадан сакраб тушиб, пичоқ билан икки полициячига ҳужум қилган, оқибатда улардан бири вафот этган.
Изоҳ (0)