“Реал” президенти Флорентино Перес икки юлдуз футболчини жамоага олиб келмоқчи.
Le Parisien нашрининг хабар беришича, “Реал” раҳбари Килиан Мбаппе (“ПСЖ”) ва Эрлинг Ҳоландни (“Манчестер Сити”) жамоада кўрмоқчи.
Лекин уларни бир вақтда харид қилиш ёки 2024 йилда шартнома имзолаш борасида маълумотлар йўқ.
Аввалроқ, мадридликлар қишки трансферлар ойнасида франциялик футболчи билан келишишга уриниб кўриши хабар қилинганди. Агар Мбаппе билан келишув амалга ошмаса, Манчестер клуби ҳужумчисига эътибор қаратилади.
Изоҳ (0)