Ягона порталда ёшга доир пенсия тайинлаш учун ариза топшириш бўйича онлайн хизмат ишга туширилди.
Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz га кириб тегишли хизматни танлаш ва сўралган маълумотларни тўлдирган ҳолда ариза йўллаш кифоя.
Хизматнинг афзалликлари:
- қулай: исталган пайтда ва интернетга кириш имконияти бўлган жойдан пенсия олиш учун ариза топшириш мумкин.
- вақтни тежайди: кунлар навбат кутиб ўтказилмайди. Онлайн хизмат вақтни тежаш ва натижани тезроқ олиш имконини беради.
- оддий: ариза топшириш жараёни анча содда ва тушунарли. Барча зарур қадамлар ва кўрсатмалар хизмат интерфейсида келтирилган.
Натижа 10 иш кунида тақдим этилади. Хизматдан фойдаланиш бепул.
2023 йил ноябрида “Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” президент қарори қабул қилинганди.
Қарорда 2024 йилдан фуқароларга пенсия тайинлаш учун қўшимча равишда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилиши белгиланган эди. Аҳолига пенсия тайинланганидан сўнг жамғарган пулини олиш учун Пенсия жамғармасидан қоғоз шаклидаги сертификат бериш тартиби ҳам бекор қилинади.
Изоҳ (0)