• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бомбардимон қилинаётган Украина, ҳолдан тойган Россия: томонлар музокарага борадими?

    2024 йилнинг илк кунларини уйимизда хотиржамлик билан ўтказмоқдамиз. Аммо Ғазо сектори ва Украинада одамлар устига ракета келиб тушиш ҳадиги билан тунларни ўтказмоқда. Россия армияси 2023 йил декабрь ойининг ўрталаридан бошлаб Украина шаҳарларига кенг кўламда ракета зарбалари йўллашни бошлади. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, сўнгги 5 кун ичида Россия Украина шаҳарларига 500 та ракета ва дронлар билан зарба берган. Хўш, нега Россия сўнгги вақтларда ракета зарбасига урғу бермоқда? Бундай ракета зарбалари фронтдаги ҳолатга қандай таъсир қилади?

    “Дарё” ушбу мавзу доирасида сиёсатшунос Ойбек Сирожов ва иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул билан суҳбатлашди.

    – Эътибор берсак, сўнгги вақтларда Россия фаол тарзда Украина шаҳарларини бомбардимон қилмоқда. Нега Россия фаоллашиб қолди?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – 2023 йил 29 декабрь куни Forbes журнали Россия томонидан отилган бомба ва дронларнинг умумий қийматини ҳисоблаб чиқди. Ҳисоб-китобларга кўра, Россия қиймати 80 миллион долларлик ракета ва дронлар билан зарба берган. Россия охирги марта 2 январь куни кенг кўламда Украина шаҳарларига зарба берди. Forbes нашрининг ёзишича, бу ҳужумда Россия қиймати 630 миллион долларлик ракета учирган. Умумий қийматда Россия Украинага 2 миллиард 200 миллион долларлик ракеталар учирган. Аслида бу ҳужумларнинг ортида бошқа гап бор. Шу ҳужумлар ортидан Россия президенти Владимир Путин 2 маротаба Москва Киев билан музокара бошлашга тайёрлиги ҳақида гапирди. Унинг муовини Медведев ҳам ўзига хос тарзда шу фикрни айтди.

    Умуман олганда, 2023 йил декабрь ойининг ўрталаридан бошлаб Россия халқаро майдонда IPSО операцияларини амалга оширмоқда. Бу билан Россия Украинага “агар музокараларга кўнмасангиз, биз шундай ҳужумларни қилаверамиз” демоқчи. Чунки АҚШ томонидан Украинага берилиши керак бўлган 61 миллиард доллар ёрдам пули кечикмоқда. Конгресс бу маблағни Янги йил олди ўтказмади. Худди шундай 50 миллиард еврога тенг бўлган Европа Иттифоқининг Украина учун ажратаётган ёрдам пули ҳам Венгриянинг қарши овози туфайли тўхтаб қолди. Мана шундан Россия фойдаланиб, ўз шартлари асосида Украина билан музокара бошламоқчи ва урушни музлатмоқчи. Россия можароларни музлатиб қўйишни жуда яхши кўради. Россиянинг асл мақсади ҳам шу.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Менимча, Россиянинг Украина шаҳарларига амалга оширган ҳужумларини бир қанча ракурсдан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳарбий нуқтаи назардан – ҳар қандай фронтнинг орқа томони доим фронтни таъминловчи муҳим манба ҳисобланади. Орқа фронтда кечаётган жараёнлар албатта фронтга ўз таъсирини кўрсатади. Масалан, Россия томони ушбу ракета зарбалари асосан ҳарбий объектларга берилганини ва бир қанча фронт ортидаги ҳарбий тузилмалар йўқ қилинганини таъкидламоқда. Лекин Украина тараф буни рад этмоқда. Амалга оширилган ракета зарбалари қанчалик самарали бўлгани вақт ўтиши билан юзага чиқади.

    Ушбу урушни таҳлил қилсак, қайсидир вақтда Украина устунликка эришди ва қайсидир вақтда мағлубиятга учради. Россия ҳам худди шундай. Уруш вақтида қайсидир тараф тушкунлик ҳолатига тушиб қолса, рақиб томон уни шу ҳолатдан чиқариб юбормасликка ҳаракат қилади. Айни вақтда Украина тушкунлик ҳолатида, Россия эса шундан фойдаланмоқчи.

    Мен Шуҳрат ака айтган Россия томонидан урушни музлатиш ҳақидаги фикрларига қўшилмайман. Чунки айни вақтда Россия урушни музлатиш масаласини кўтармаяпти. Бугун улар юқори кайфиятда фақат Кремль шартлари асосида музокараларга ўтиришини таъкидламоқда. Назаримда, Украина бир қанча сиёсий хатоликларга йўл қўйди. Ҳозир Украинада амалга оширилаётган мобилизация жараёни оғир кечмоқда. Буни кўплаб экспертлар эътироф этмоқда. Масалан, Украина президенти Владимир Зеленский ўз чиқишида фуқароларни икки қисмга ажратди. Шундай ҳолатдан ҳам Россия фойдаланиб қолмоқчи.

    Сиёсатшунос Ойбек Сирожов
     
    Фото: “Дарё”

    Уруш тақдири шу жамиятларнинг урушга қанчалик тайёр эканлигига боғлиқ. Тарихдан маълумки, сиёсий элитадаги бўлиниш катта-катта инқирозларга сабаб бўлган. Россия эса Украина ичида бўлиниш бўлаётганини сезмоқда. Демак, бир томондан қурол-яроғ ва молиявий маблағларни берилмаётгани, иккинчи томондан ички бўлиниш, учинчи томондан Яқин Шарқда Ғазо муаммосининг кўтарилиши Россияни руҳлантирди.

    Россия-Украина урушини кузатадиган бўлсак, ким ҳужум қилса, ўша кўпроқ талафот кўрмоқда. Ҳозир уруш ўзига хос позицион урушга айланди. Шу боисдан Россия натижага эришиш учун ракета зарбаларига урғу бермоқда. Бу фақат Россия томонидан амалга оширилмаяпти. 2023 йил 30 декабрь куни Украина Россиянинг Белгород шаҳрига ҳужум қилди.

    Украина президенти Владимир Зеленский ўз чиқишида 2024 йилда Украина Германиядан Taurus ракеталарини олишини ва улар асосан Қрим яриморолини эгаллаш учун ишлатилишини айтди.

    – Ракета зарбалари кетидан Россия кенг кўламли ҳужум амалга ошириши мумкинми?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Ҳозир ҳар икки томонда ҳам ҳужум қилиш учун ресурс етарли эмас. Мустақил экспертларнинг фикрига кўра, ҳозир фронтда Россия томонидан 450 минг киши, Украина томонидан 350 минг киши урушга қатнашмоқда. Бундай шароитда фронтда бирор-бир ўзгариш қилиш қийин. Чунки ҳужум қилаётган томон ҳар доим ҳимояланаётган томондан 2-3 баробар кўп бўлиши керак. Агар шу ҳолатда Россия армияси ҳужумга ўтса, бу улар учун ҳалокатли бўлади. Ўз навбатида, Украина ҳам ҳужумга ўта олмайди.

    Иқтисодий таҳлилчи Ойбек Сирожов
     
    Фото: “Дарё”

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Ушбу уруш ҳар икки томонни ҳолдан тойдиришга қаратилган. Шунинг учун ҳам ҳужумга ўтиш масалани ортга ташланмоқда. Ҳозир томонлар фронт орқасига эътибор қаратмоқда. Украина ва Ғарб узоқ чўзилган уруш оқибатида Россия ичида парокандалик юзага келтиришни режа қилган. Россия ҳам Украина ичида сиёсий бўлиниш келтириб чиқариш ва Ғарб томонидан берилаётган ёрдам миқдори чекланганида Украинани музокарага чорламоқчи.

    Назаримда, Россия баҳоргача катта ҳужум амалга оширмайди. Президентлик сайлови бўлиб ўтганидан кейин Россия Ғарбнинг Украинага қилган ҳарбий ва моддий ёрдамидан келиб чиқиб ҳаракат қилади. Агар Украина Ғарб томонидан қўллаб-қувватланмаса, ҳолсизланиши мумкин. Энг қизиғи, Зеленский урушда ғалаба қозонишимиз учун кўпроқ қурол керак деб айтмоқда. Аммо Ғарб Украинага мавжуд берилаётган ҳарбий ва молиявий ёрдамни қисқартирмоқчи. Шу нуқтаи назардан, Россия президентлик сайловидан кейин фронтда ҳужумга ўтиши мумкин.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Менимча, президентлик сайловидан кейин Россия ҳужумга ўтмайди. Чунки сайлов олди Путин халққа натижаларни кўрсатиши керак. Шу мантиқ бўйича Россия фронтдаги кичик қишлоқларни босиб олиши мумкин. Лекин 3 ойдан буён Россия биронта ҳам қишлоқни эгаллай олмади. Сайловдан кейин Россия позицион мудофаага ўтиб олади.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Шуҳрат ака, бу фикрларингизга қўшилиб бўлмайди. Сабаби Путиннинг олдида сайлов билан боғлиқ муаммо йўқ. Масалан, у ўз чиқишларида Ғарбни санкцияларига қарши тура олаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, Путин Украинага қарши эмас, балки Ғарбга қарши уруш олиб бораётганини айтди. Яъни Путин олдида сайловда ютиш масаласи долзарб эмас. 2024 йилнинг ноябрь ойида АҚШда ҳам президентлик сайлови бор. Украинани асосий қўллаб-қувватлаётган давлат – Қўшма Штатлар. АҚШда сайлов яқинлашгани сари Украинага ёрдам бериш масаласи чигаллашиб кетади. Бунинг оқибатида Украинада ҳолдан тойиш кучаяди. Бундан Россия фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади.

    Эътибор берсак, Россия 35 фоизга яқин Украина ҳудудларини ташлаб чиқиб кетди. Россия тушундики, Ғарбдан катта ёрдам олаётган Украинага оммавий ҳужум қилиш нотўғри. Ҳужум қилиш фронт бўйлаб мағлубиятларга сабаб бўлиши мумкин эди. Ушбу тенденция бир вақтлар генерал Кутузов томонидан амалга оширилган. Чекиниш бу —мағлубият эмас.

    Ғарбнинг етарли миқдорда ёрдам бергани учун Украина қарши ҳужумда муваффақиятга эриша олмади. Бундан фойдаланган Россия улкан мудофаа чизиғини яратди. Назаримда, Россия биринчи марта қилган хатосини такрорламайди, у Украинанинг ҳолдан тойишини кутиб, кейин кенг кўламда ҳужумни амалга ошириши мумкин.

    – 1 январь куни Путин ҳарбий шифохонада Москва ўз шартлари асосида музокараларга тайёр эканлигини айтган эди. Бироқ Зеленский Путинни “ҳайвон” деб атади ва у билан музокарага бормаслиги айтди. Келишув бўлиши мумкинми?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Украина Россиядаги мавжуд сиёсий элита билан музокарага бормаслигини айтган ва буни ўз конституциясида белгилаб қўйган. Россия президенти Владимир Путин сўнгги вақтлар 2 маротаба музокара ҳақида гапирди. Худдики Россия музокараларга тайёр, лекин бунга Украина кўнмаяпти. Бу билан Россия халқаро ҳамжамиятни чалғитмоқчи. Гўё Россия Украинага эмас, Украина Россияга ҳужум қилгандек. Путин ўз шартлари асосида сулҳга эришмоқчи. Агар бу режа ўхшамай қолса, Россия урушни музлатишга ҳаракат қилади. Музокаралар бошланса, фронтда ўқ отиш тақиқланади. Лекин музокаралар пишмай қолса, биринчи ўқни отиш қийин бўлиб қолади. Натижада уруш музлаб қолади. Музлатилган конфликтларни ҳосил қилиш бўйича Россия “мастер” ҳисобланади.

    Суҳбат давомида
     
    Фото: “Дарё”

    Ҳозир музокара олиб бориш Украинадан кўра Россияга кўпроқ керак. Бу урушда ҳар икки томон ҳолдан тойди, аммо кўпроқ Россия чарчаган. Оғир вазндаги боксчилар 12-раундда уриша олмай қолади — аҳвол шундай. Ҳозир Украина охиргача курашишга интилмоқда. Аслида ўзига ишонган томон урушни тўхтатмасликка ҳаракат қилади. Кучига ишонмаётган томон эса ҳар доим сулҳ таклиф қилади.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Аввало ҳар қандай уруш музокаралар билан якунланади. Бу урушда ҳам қачондир музокара бўлади. Ҳар икки томоннинг хоҳиш-истаги ўз шартлари асосида келишувга эришиш. Ҳозир икки томоннинг кучи бор экан, уруш давом этаверади. Нима учун Путин ҳар сафар чиқишида Россия музокараларга тайёр эканлигини айтади? Менимча, бу ўзига хос моҳирона сиёсий ўйин.

    Шуҳрат ака, сиз тўғри айтдингиз. Урушни музлатишдан мағлуб бўлаётган томон манфаатдор бўлади. Лекин бугун Россия мағлуб бўляпти, деган фикрдан йироқман. Россия бугун юқори фазада. У Украина шаҳарларига ракета зарбалари бериб, “биз ҳали ҳолдан тойганимиз йўқ” деб Украина ва Ғарбга сигнал бермоқчи. Мен Россиянинг қанча ресурси борлигини билмайман. Бир йил олдин Россиянинг отишга ракетаси қолмагани айтилган эди. Лекин бугун ундай эмаслиги кўриниб қолди ва урушда Россиянинг қўли баланд келмоқда. Энди халқаро ҳамжамият бу урушни якунлаш ҳақида бош қотирса, мақсадга мувофиқ бўларди. Бироқ бундай ҳаракатларни кўрмаяпман. Масалан, Ғарб ўз манфаатларини илгари сурмоқда. Лекин бу ерда энг жабр кўраётган Украина бўлиб қолди.

    Сардор Али суҳбатлашди

    05.01.2024, 21:05   Изоҳ (0)   21305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Б” режа: Украина АҚШ ҳарбий ёрдамисиз қандай чора кўради? 

    27.12.2023, 20:10

    Зеленский Украинанинг 2024 йилдаги асосий ҳарбий мақсадини айтди

    02.01.2024, 23:20

    Германия ҳукумати Украинага Taurus ракеталарини етказиб беришдан бош тортди

    03.01.2024, 19:50

    The Economist Украина армиясининг 2024 йилги ҳужум йўналишини маълум қилди 

    05.01.2024, 20:40

    Рамзан Қодиров АҚШдан украин асирлари эвазига қариндошларидан санкцияларни олиб ташлашни сўради (видео)

    05.01.2024, 20:30

    АҚШнинг B-1B бомбардимончи самолёти авиабазага қўнаётганда ҳалокатга учради

    05.01.2024, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда дунёдаги биринчи “тирик” компьютер яратилди

    Дунё | 18 июн, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 18 июн, 16:10

    Қуёшга аллергия нима ва уни куйган теридан қандай ажратиш мумкин?

    Маслаҳатлар | 18 июн, 15:55

    “Сиз учун эмас”: Исроил бункерларига фаластинликлар киритилмади

    Дунё | 18 июн, 15:45

    FourFourTwo нашри дунёнинг энг кучли 10 нафар ҳужумчисини аниқлади

    Спорт | 18 июн, 15:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.