Жанубий Корея қўшинлари Шимолий Корея билан чегара яқинида оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда АҚШ билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Жанубий Корея армиясининг мотоўқчи бригадаси ва АҚШ армиясининг Стрикер зирҳли бригадаси ўртасида ўтказилаётган машғулотлар жанговар тайёргарликни синовдан ўтказиш ва яхшилашга қаратилган.
Машқлар бир ҳафта — 29 декабрдан 4 январгача давом этди. Иттифоқчилар ўтган йили Корея ярим оролида кескинлик кучайгани фонида қўшма машғулотлар ҳажми ва интенсивлигини оширди. Бунга Пхеньян узоқ масофага учувчи баллистик ракеталарни, шунингдек, Тинч океанидаги нишонларни уриш учун мўлжалланган тактик қуролларни қўллагани сабаб бўлди.
Қўшма машғулотларда 110 дан ортиқ ҳарбий техника, жумладан, Жанубий Корея армиясининг танклари, зенит-артиллерия ва ер қазувчи жанговар машиналари, шунингдек, Америка ҳужумчи самолётлари ва зирҳли жанговар машиналари иштирок этди.
Изоҳ (0)