Исроилнинг ҲАМАСга қарши уруши бошланганидан бери Ғазо секторида 400 мингдан ортиқ одамда юқумли касалликлар қайд этилди, деб хабар бермоқда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси.
7 октябрдан буён Фаластин ҳудудида 179 мингта ўткир респиратор инфекция, 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида 136,4 мингта диарея, 55,4 мингта қорақўтирга чалиниш ва битлаш, 4,6 мингта сариқ касалига чалиниш ҳолати аниқланган.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Ғазо секторида 22 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг айтишича, жангларда БМТнинг 130 дан ортиқ ходими ва 286 нафар тиббиёт ходими қурбон бўлган.
БМТ Ғазодаги гуманитар вазиятни бир неча бор “ҳалокатли” деб атаган ҳамда можаро томонларини ўт очишни тўхтатишга, тинч аҳолига озиқ-овқат, сув ва бошқа зарур товарлар етказиб беришга, барча гаровга олинганларни озод қилишга чақирган.
Изоҳ (0)