Исроил Ливандаги ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Арурийни ўлдирди. Бу “Ҳизбуллоҳ”ни Исроилга қарши кенг кўламли уруш бошлашга яқинлаштириши мумкин. Бу ҳақда мутахассисларга таяниб, Bild хабар берди.
Мутахассислар Яқин Шарқдаги янги эскалация ҳақида гапирмоқда. Шу пайтгача ҲАМАС ва Исроил армияси ўртасидаги жанглар фақат Исроил ва Ливан ўртасидаги чегара ҳудудларида бўлиб келган. Яқин Шарқда уруш бошланганидан бери “Ҳизбуллоҳ” мунтазам равишда Исроил шаҳарларини ўққа тутди, Исроил армияси ҳам жавоб зарбаларини берди.
Le Beck International таҳлил марказидан ҳарбий эксперт Майкл Горовицнинг фикрича, ҲАМАС етакчисининг ўлимидан кейин Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” кенг кўламли урушга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг Яқин Шарқ бўйича эксперти Эмил Хокаемнинг ёзишича, “олдинда оғир ва даҳшатли даврлар турибди”.
Ғазода ҲАМАСга қарши курашнинг жиддийлигини ҳисобга олсак, “Ҳизбуллоҳ” каби йирикроқ, малакали ва жанговар синовдан ўтган, янада мураккаб қурол ва ҳақиқий стратегик тайёргарликка эга ташкилотга қарши операция осон бўлишига кимдир ишонадими?, — деди у.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг ал-Арурий ўлдирилиши ортидан хавфсизлик нуқтаи назаридан Исроилга режалаштирилган ташрифини бекор қилди. “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ аллақачон “бу жиноят (ал-Арурийнинг ўлдирилиши) ҳеч қачон жавобсиз ва жазосиз қолмаслигини” айтган.
Изоҳ (0)