Бухоро вилояти Жондор туманининг “Хумин” маҳалласида яшовчи 43 ёшли шахс ўз уйида қиморхона ташкил этгани аниқланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 21 декабрь куни соат 20:30 ларда фуқаро уз уйи меҳмонхонасида бир гуруҳ қишлоқдошларини йиғиб қиморхона ташкил этиш ва уни ўтказиш жиноятини содир этган. Қишлоқдош йигитлар манзилда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиб, қимор ўйнаб турганларида туман ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ “Халқ банки” ходими 750 миллион сўм пенсия пулларини қимор ўйнаб, ютқазиб қўйгани, Ўзбекистонда қимор ўйинлари иштирокчилари карталаридан пул ўтказмалари тақиқланиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)