Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида қимор ўйнаётган шахслар қўлга тушди.
Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбири давомида бир гуруҳ қиморбозлар ва уларга шароит яратиб берган шахснинг кирдикорлари фош этилди.
Хусусан, 10 июль куни туманнинг «Хониён» МФЙда яшовчи фуқаро Ж.У. ўз уйида фуқаролар И.Х., О.С., Б.Н., Б.У., М.Т., Я.А., Д.С., Д.О. ва А.М.нинг таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнашлари учун шароит яратиб бергани аниқланган.
Воқеа жойидан 1 миллион 250 минг сўм миқдорда пул ва 4 қути ўйин картаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Ҳозирги кунда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)