Россияда 1 январга ўтар кечаси полиция рейд ўтказиб, уч мингга яқин муҳожирни қўлга олди. Бу ҳақда “Фокус.уа” хабар берди.
Қўлга олинганларнинг ҳужжатлари текширилиб, қонунбузарликлар билан Россия ҳудудида бўлгани аниқланган. Рейд Санкт-Петербургнинг марказий районида содир бўлган. 3 мингга яқин мигрант полиция бўлимларига олиб кетилган.
Ҳужжатларни текширгандан сўнг, 600 дан ортиқ кишининг ҳужжатларида камчиликлар аниқланган, жумладан уларда “миграция қонунчилигининг турли хил бузилиши” қайд этилган. Ушбу шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, уларнинг бир қисми тез орада депортация қилиниши кутилмоқда. Журналистлар мигрантларнинг қўлга олиниш жараёнини камераларга муҳрлаган. Суратларда ичида бир гуруҳ эркак ва аёллар бўлган иккита автобусни кўриш мумкин.
Полиция катталарни ҳам, болаларни ҳам қўлга олгани, ҳодиса Санкт-Петербургдаги Гостиний Двор яқинида — кўчада ва метро бекатида содир бўлгани айтилмоқда. Журналистлар мигрантлар бўлган саккизта автобусни санаган. Бундан ташқари, Сота Telegram канали Москвада ҳам полиция рейди бўлганини ёзган. Бироқ қўлга олинганлар сони ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Изоҳ (0)