Санкт-Петербургдаги Лахта маркази яқинида мигрантлар оммавий муштлашди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Оммавий муштлашувдан сўнг 13 нафар муҳожир полицияга олиб кетилган, можаро маиший муаммолар туфайли авж олган, дейилади хабарда.
“4 декабрь куни кечқурун Лахта маркази яқинида ишчилар ўртасида можаро содир бўлган, воқеа жойига полиция чақирилган, тахминларга кўра, муштлашувга кимдир кимнидир туртиб юборгани сабаб бўлган”, — деди манба.
Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар йўқ.
“Вазиятга ойдинлик киритиш учун 13 киши полицияга олиб кетилди, уларнинг барчаси мигрантлар. Ҳозир конфликт иштирокчиларини аниқлаш ва улар билан суҳбатлашиш чоралари кўрилмоқда”, — дея қўшимча қилди манба.
Изоҳ (0)