• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Қўшнингиз мигрант бўлса, ‘военкомат’га қўнғироқ қилинг”: Россиядаги мигрантлар урушга қандай ёлланмоқда?

    Москва вилоятидаги уйлардан бирида “агар қўшнингиз мигрант бўлса, ‘военкомат’га қўнғироқ қилинг” ёзуви туширилган плакат пайдо бўлди. Россия хавфсизлик кучлари бир неча ойдан бери урушга жўнатиш мақсадида чет элликларни қўлга олмоқда. 

    Фото: Тhе Insider

    Тhе Insider мухбири суҳбатлашган муҳожирларга кўра, Wildberries омбори ишчиларидан бири талаба бўлишига қарамай, рейддан сўнг дарҳол урушга жўнатилган. Муҳожирларни уруш зонасига юбориш вақтинча сақлаш изоляторларида ҳам ишга тушган: масалан, шартнома имзолашга мажбурлаш учун уларга узоқ вақт сув ичиш ёки қариндошлари билан боғланиш тақиқланади. Баъзилар ўз ватанларида бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилишларига қарамай, ёлланма аскар бўлишга рози.

    “Чунки сен қорасан”

    Кузнинг ўрталаридан бошлаб Россиянинг турли ҳудудларида полициячилар яқиндагина Россия фуқаролигини олган хорижликларга қарши мунтазам равишда рейдлар ўтказмоқда. 11 декабрь куни хавфсизлик кучлари Екатеринбургдаги Гринвич савдо марказида рейд ўтказди. 8 декабрь куни Владивосток аэропортида мигрант такси ҳайдовчиларига қарши рейд бўлди. Ноябрь ойи охирида полиция Москва вилоятидаги Wildberries омборига келди.

    Октябрь ойида Котелникидаги масжидга зиёрат учун келганлар ҳибсга олинди ва бир ой ўтгач, худди шундай рейд Балашиха масжидида ўтказилди.

    Фото: “Гринвич”даги рейд / Тhе Insider
     

    Йигирма ёшли Сухроб миллати тожик, лекин Москвада туғилган ва бутун умр шу ерда яшаган. У Россия фуқаролигига эга. Сухробнинг сўзларига кўра, унинг дўсти талаба бўлишига қарамай, тўғридан-тўғри Wildberries омборидан армияга чақирилган.

    Рейддан сўнг у ғойиб бўлган, кейин маълум бўлишича, у бошқалар билан бирга аввал милицияга, сўнгра “военкомат”га олиб борилган ва тиббий кўрикка юборилган. Ҳозир у армияда. Биз унинг қаерда хизмат қилишини билмаймиз. Унга ҳатто нарсаларини йиғишга ҳам, оиласи билан хайрлашишга ҳам рухсат беришмаган. Биз унинг ўқиши билан нима бўлишини ҳам билмаймиз, ота-онаси Москвада эмас ва улар ҳам қўрқишади.

    У аллақачон Россия фуқароси бўлиб, расмий равишда таҳсил олаётган эди. Ижтимоий доирамиздаги ҳар бир киши бу вазиятдан хавотирда. Аммо ҳозирча ҳеч ким кетишни истамайди. Мен кундузги талабаман. Аммо мени хато билан ҳибсга олишса, ҳеч ким буни текширмайди, деб қўрқаман. Ёки улар буни тушунишганда сизни урушда аллақачон ўлдиришган бўлади.

    Фото: Wildberries омборидаги рейд / Тhе Insider

    Котелники яқинидаги палаткада шаурма сотадиган Ҳасанчон (исми ўзгартирилган) полиция ҳар куни метродан чет эл фуқароларини олиб кетишини айтди. Ушбу рейдлардан бири Тhе Insider мухбири билан суҳбат пайтида содир бўлган. 

    Полиция барча муҳожирларни метрода тўхтатиб, паспортини текширади, ҳарбий хизмат ҳақида “муҳрга эга бўлмаган”ларни эса “военкомат”га жўнатишади”, — дейди Ҳасанчон.

    Унинг сўзларига кўра, полиция ҳар куни метрополитенда патруллик қилади. Полициячиларнинг икки гуруҳи ҳужжатларни текширади, бири метро бекатида, иккинчиси шаурма палаткасига кириш жойидан тахминан 70 метр масофада, у ерда ”ҳарбий мажбуриятлари бўлган” одамларни олиб кетадиган машина ҳам бор.

    “Улар ҳаммани, шу жумладан славянларни ҳам текширади, лекин асосан мен каби одамлар. Паспортида муҳри бўлмаганлар олиб кетилади. Эрталаб улар жуда эрта келишади. Урушга ёки шунчаки ҳарбий рўйхатга олиш идорасига олиб кетишадими, билмайман. Улар ёзда ҳам ўша ерда эдилар, лекин у пайти фақат ҳужжатларни кўришарди. Энди мана яна бошлашди, эҳтимол Янги йил олдидан”, — дейди у.

    Фото: Котелники метро бекати яқинидаги рейд / Тhе Insider

    Россия паспортига эга бўлмаган қирғизистонлик такси ҳайдовчиси Кубаничбек ҳам ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳаракатларидан норози:

    Мен “Южний” микрорайонига учинчи марта келишим ва биринчи марта бу ерда йўл полицияси ходимлари мени тўхтатиб, ҳужжатларимни кўришди. “Нима учун тўхтатдинглар?” десам, “Чунки сиз қорасиз”, деб жавоб берди. У шундай деди. Мен юзига қараб: “Қўшним рус, уларни ҳеч ким бунақа текширмайди”, деб айтдим. Қирғизистонда руслар жуда кўп. Айниқса, сафарбарликдан кейин. Улар бизнинг меҳмонларимиз, ҳеч ким уларга тегмайди.

    Кубаничбекнинг фикрича, Россия паспорти энди мигрантлар учун бир неча йил аввалгидек орзу қилинган мақсад эмасдек туюлади:

    “Энди ҳеч кимга Россия фуқаролиги керак эмас. Олдин уни ҳамма хоҳларди. Энди эса аввалроқ рус паспортини олганлар ўзларининг эски қирғиз паспорти билан кетишди! Россия фуқаролиги фойдасиз, сиз Европага ҳам, Америкага ҳам бора олмайсиз. Россияда эса Қирғизистон паспорти билан ҳам ишлаш мумкин. Бир йўловчи менга: “Нега урушга бормайсиз?” деди. Унга “Нега боришим керак? Мен Қирғизистон фуқаросиман”, дедим. У эса: “Агар сиз бу ерда ишласангиз, биринчи навбатда урушга боришингиз керак”, деди.

    Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи олти ойида Қирғизистон фуқароларининг Россияга оқими 45 фоизга ошган.

    Ҳуқуқ ҳимоячиси Александр Кимга кўра, хорижлик бўлган муҳожирлар ҳам, миграцион тарихга эга Россия фуқаролари ҳам “военкомат” бўлимларига юборилади. Иккинчи тоифа — энг заиф, чунки Россия фуқароси ҳарбий рўйхатга олиш талаб қилингани сабабли бундай одамларга босим ўтказиши осондир. Ким шунингдек, 2022 йилда Россия фуқаролигига эга бўлмаган мигрантлар қийноқлар орқали шартнома имзолашга мажбур бўлган бир неча ҳолатлар қайд этилганини айтди:

    “Мен билган охирги воқеа Санкт-Петербургда бўлган. Миграция тарихига эга россияликлар бор эди, уларни шартнома имзолашга мажбурлаш учун телефонларини олиб қўйишди, узоқ вақт сув ичишга рухсат беришмади. Бундай вазиятдан бир киши чиққан, аммо бунга унинг кучли қариндошлари борлиги сабаб бўлган. Кремль пропагандаси таъсирида ўзлари урушга борадиган муҳожирлар бор, лекин кўпчилик фронтга юборилиши хавфи бор деб ўйламайди. Агар бирор киши бунга тайёргарлик кўрмаса, у қўлга тушиб, имзо қўйишга мажбурланадиган вазиятга тушиб қолиши мумкин”, — дейди Ким.
    29.12.2023, 22:05   Изоҳ (0)   23615
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия армиясига чақиришса, мигрантлар қандай йўл тутиши керак?

    27.10.2022, 15:03

    Россияда мигрантларни урушга жўнатиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда 

    11.05.2023, 17:45

    Россия урушга марказий осиёлик мигрантларни жалб қилмоқда. Маҳбуслар “ихтиёрий-мажбурий асосда” “Вагнер”га қўшилган — суриштирув 

    14.06.2023, 17:08

    Россия ноқонуний мигрантларни урушга жалб қилмоқда — The Times 

    24.08.2023, 21:15

    Россия Марказий Осиёдан келган мигрантларни урушга жалб қилмоқда — Британия разведкаси 

    03.09.2023, 23:56

    “Уйга аранг 300 доллар юборяпмиз”: Украинадаги уруш Россиядаги ўзбек мигрантлари ҳаёти ва ишига қандай таъсир қилмоқда?

    04.09.2023, 17:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.