• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва “яшил” энергетикани ривожлантиришни муҳокама қилди 

    Президент Шавкат Мирзиёев 2 январь куни инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия қувватлари улушини кўпайтириш бўйича 2023 йилда қилинган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган режалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, 2023 йил якуни билан жами 22 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилган, бу аввалги йилга нисбатан 1,8 баробар кўп. Жорий йилда хорижий инвестициялар ҳажмини янада кўпайтириш зарурлиги қайд этилди. Бунда асосий эътиборни қуйидаги тармоқларга қаратиш топширилди:

    • электротехника;
    • машинасозлик;
    • қурилиш материаллари;
    • фармацевтика;
    • тўқимачилик;
    • чарм.

    Йирик инвесторлар билан манзилли ишлаш, инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий дипломатия ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналар иштирокини кучайтириш алоҳида таъкидланди. Янги инвестиция лойиҳаларни амалга оширишда ҳудудлардаги махсус зоналардан ва саноат кооперацияси имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш зарурлиги айтилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари инвестиция масалаларини ҳал этишда саноат тармоқлари билан яқиндан ишлаши, асосий эътиборни ҳудудларда иқтисодиётни диверсификация қилиш, янги иш ўринларни кўпайтиришга қаратиши қайд этилди.

    Халқаро молия институтлари маблағларидан самарали фойдаланиш ва уларни ўз вақтида ўзлаштириш, бу маблағларни ижтимоий, инфратузилма ҳамда сув хўжалиги лойиҳаларига йўналтириш зарурлиги таъкидланди.

    Шунингдек, 2024 йилда грант маблағларини жалб қилишни фаоллаштириб, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим, фан ва инновация соҳаларида хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда “яшил” энергетикани ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда қуёш, шамол ва гибрид турдаги электр станцияларни давлат-хусусий шериклик асосида барпо этиш бўйича умумий қуввати 6,3 гигаватт бўлган 28 та лойиҳа доирасида иш олиб борилмоқда. Шундан 2023 йилда хорижий инвесторлар билан биргаликда умумий қуввати 2,6 гигаваттлик 7 та лойиҳа доирасида дастлабки қувватлар ишга туширилган.

    Ўтган йил 27 декабрь куни президент иштирокида ўтган маросимда Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида бешта қуёш фотоэлектр станцияси, Навоий вилоятида шамол электр станцияси қувватлари тармоққа уланди.

    Бундан ташқари, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Франция ва Швейцария каби мамлакатларнинг компаниялари билан ҳамкорликда “яшил” станциялар ва энергия сақлаш тизимларини барпо этиш бўйича 12 лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда ўтган йилда бошланган лойиҳаларни 2024 йилда тўлиқ якунига етказиш вазифалари, келгуси йилларда “яшил” энергия ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни яратиш режалари муҳокама қилинди.

    2024 йилда қуёш электр станцияларининг умумий қувватини 2,6 гигаваттга, шамол электр станциялари қувватини 900 мегаваттга етказиш ва 400 мегаваттлик энергия сақлаш қурилмаларини ишга тушириш режалаштирилган.

    Президент электр энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун ўзгарувчан ишлаб чиқариш қувватлари қўшилишини инобатга олган ҳолда тармоқларни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифасини қўйди. Бунда мавжуд тармоқларни модернизация қилиш, янги подстанциялар, узатиш тармоқларини қуриш, замонавий автоматлаштирилган ҳимоя тизимларини, рақамлаштирилган бошқарув тизимларини (SCADA/ЭМС) жорий этиш, захира қувватлари ва энергия сақловчи тизимларнинг тармоқдаги улушини кўпайтириш чора-тадбирларини белгилаш зарурлиги таъкидланди.

    Йиғилишда энергетика тизимига тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш масаласига тўхталиб ўтилди.

    Энергетика тармоғига инвестиция киритаётган асосий хорижий ҳамкорлар билан манзилли ишлаш ва инвестициявий шерикликни янада кенгайтириш мақсадида Энергетика вазирлигининг бу борадаги фаолиятини такомиллаштириш топширилди.

    Халқаро тажриба асосида қишлоқ хўжалиги ерларида маҳсулот етиштирувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини ўрнатиш ва электр энергиясини ишлаб чиқариш – агроволтаика амалиётини жорий этиш имкониятини ўрганиш ва бу йўналишни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар киритишга кўрсатма берилди.

    02.01.2024, 22:47   Изоҳ (0)   8077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон банки Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар кредит ажратди

    09.12.2023, 14:20

    Тошкентда электр таъминоти сифати оширилади

    19.12.2023, 09:04

    1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

    01.01.2024, 13:45

    Президент Ўзбекистон мудофаа қобилиятини юксалтириш бўйича қатор топшириқлар берди

    02.01.2024, 20:05

    Ўзбекистонда целлофандан тайёрланган гуруч сотилаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    02.01.2024, 19:20

    Ўзбекистондаги ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари алкотестерлар билан таъминланади

    02.01.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.