• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жаҳон банки Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар кредит ажратди

    Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Қайд этилишича, ушбу турдаги операция Жаҳон банкининг дунёнинг турли мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган махсус молиявий воситаси ҳисобланади. Операция доирасида мамлакат ҳукуматига ижтимоий, иқтисодий ва иқлим ўзгариши соҳаларидаги ислоҳотларнинг янги босқичини амалга ошириш учун молиявий ёрдам кўрсатилади. 

    Таъкидланишича, Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишда сезиларли ютуқларга эришилганига қарамай, бу жараённи тезроқ якунлаш ва амалдаги иқтисодий моделни янада экологик тоза ва адолатли моделга айлантириш зарурати мавжуд. Ушбу чора-тадбирлар мамлакатга ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қатор мақсадларга эришишга ёрдам беради.

    Ҳукумат 2026 йилгача камбағаллик даражасини икки баравар қисқартиришни ва 2030 йилга келиб мамлакат даромади ўртачадан юқори бўлган иқтисодиётлар қаторига қўшилишини таъминлашни мақсад қилган. Ушбу мақсадларга эришиш учун иқтисодий ўсиш жараёнини жадаллаштириш лозим. Бунга давлатнинг иқтисодиёт устидан назоратини камайтириш ва хусусий секторни иқтисодий ривожланишнинг асосий кучига айлантириш орқали эришиш мумкин.

    “Жаҳон банкининг янги операцияси ҳукумат кун тартибидаги асосий устувор вазифалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, темирйўл, кимё саноати ва энергетика каби муҳим тармоқларда давлат назоратини камайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Кўриладиган чора-тадбирлар хусусий секторнинг ушбу тармоқларни ривожлантиришда янада фаол иштирок этиши учун имконият яратади. Шунингдек, ушбу операция аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиришга ҳамда иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммоларга ечим топишга ёрдам беради”, — дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

    Операция доирасида Жаҳон банки ҳукуматга махсус имтиёзли шартлар асосида 800 миллион доллари миқдорида кредитлар шаклида молиявий ёрдам беради. Ушбу маблағлар ҳукуматга халқаро молия бозорларида ҳозирги кунда мавжуд бўлган қарз олиш имкониятларига нисбатан пастроқ фоиз ставкасида ва узоқроқ муддатга тақдим этилади. Натижада, Ўзбекистон учун кредит маблағларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар сезиларли даражада камаяди. Бу, ўз навбатида, мамлакатга муҳим молиявий ресурсларни тежаш имконини беради, тежалган маблағлардан устувор ижтимоий-иқтисодий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиш мумкин.

    “Ҳукумат Ўзбекистонни янада очиқ ва рақобатбардош бозор иқтисодиётига айлантирувчи ислоҳотлар дастурига қатъий содиқлигини билдиради. Жаҳон банки ушбу мақсадга эришишда зарур экспертиза, халқаро тажриба ва молиялаштириш орқали мамлакатни қўллаб-қувватламоқда”, — дейди Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Жасур Қаршибоев.

    Жаҳон банки томонидан тақдим этилаётган молиявий ресурслар иқтисодиётнинг энергетика, темирйўл, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги каби бир қатор муҳим тармоқларида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва зарур чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан 17 та лойиҳа доирасида умумий қиймати 2,3 миллиард долларлик қарз битимлари имзоланганди. Декабрь бошларида эса Жаҳон банки Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик лойиҳаси учун 50 миллион доллар кредит ажратиши маълум бўлган эди.

    09.12.2023, 14:20   Изоҳ (0)   6186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон йилига қанча ташқи қарз олади ва нималарга сарфлайди?

    17.08.2023, 16:10

    Ўзбекистон ва Жаҳон банки карбонат ангидрид эмиссиясини камайтириш бўйича 46 млн долларлик лойиҳани имзолади

    14.10.2023, 11:45

    Ўзбекистон ташқи савдоси 10 ойда салкам 51 млрд долларга етди

    22.11.2023, 09:14

    ДХХ Тошкентда қимор ўйини ташкиллаштириш билан шуғулланиб келган шахсни қўлга олди

    09.12.2023, 13:10

    Ўзбекистон октябрь ойида олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

    09.12.2023, 12:29

    Ҳарорат -20 даражагача совийди. “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

    09.12.2023, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.