• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Шунақаям жинни бўласанми? ” — 2023 йилда ўзбек амалдорлари томонидан айтилган шов–шувли иборалар

    Ўзбекистонда ҳар йили қатор амалдорлар томонидан айтилиб, “машҳур” бўладиган иборалар учраб туради. Якунига етган 2023 йилда ҳам айрим мансабдорлар айтган гаплар омма орасида муҳокамаларга сабаб бўлди. “Дарё” улардан баъзиларини эслатади.

    Фото: Yandex

    “Автомобилларга навбат йўқ бўлади...”

    Февраль ойида собиқ “Ўзавтосаноат” раиси (23 мартдан Тошкент шаҳар ҳокими) Шавкат Умрзоқов Асака шаҳрида ўтказилган Chevrolet Onix тақдимотида озгина сабр қилинса, автомобилларга навбат йўқ бўлишини айтганди.

    Шавкат Умрзоқов
    Фото: Транспорт вазирлиги
    “Андижоннинг ўзида бу йил 250−300 млн долларлик тўртта янги завод қурадиган бўлдик. Бу нима беради? Тасаввур қилинг, 2016 йил 80 минг машина чиққан, 2017 йил 120 минг чиққан. Бугун 330 минг чиқаряпмиз. Бу йил 400 мингдан ошиқ чиқарамиз. Навбат йўқ бўлади, ишонинг, фақат озгина сабр (қилинг) ”, — деган у.

    Узоқ йиллик навбатлардан чарчаган, оммабоп моделдаги автомобилларни заводдан шартнома асосида сотиб олиши орзу бўлиб қолаётган одамлар бундай гапни озроқ умид, кўпроқ ишончсизлик билан қарши олди. Бу гаплар айтилган пайтда собиқ “Ўзавтосаноат” раисига 2022 йил 1 майгача автомобилларга навбатни йўқотиш топшириғи берилганди. Навбатлар ҳалигача йўқолмади. Умрзоқов эса ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокими.

    Вазирдан шедевр

    Шубҳасиз, февраль ойида жамотчилик учун кутилмаган чиқишлардан бири соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг Фарғонада тиббиёт соҳаси вакиллари ва журналист билан учрашувида содир бўлди.

    Тадбирда Иноятов соғлиқни сақлаш тизимидаги раҳбар ходимларнинг маоши ҳақида гапириб, раҳбар-шифокорлардан биридан ойлиги қанчалигини сўраган. Вазир шифокорнинг гапини эшитиб, у айтган 5,5 миллион сўм ойлиги ва унга қўшимча беморлар берадиган ҳақни қўшганда етарлича сумма чиқишига ишонч билдирган.

    “Беморни меҳр билан даволасангиз, сўрамасангиз ҳам ўзи рози бўлиб сизга баракасини бериб кетади. Очиқ айтяпман. Етмайдими, деган саволни ўзимизга ўзимиз беришимиз керак”, — деган вазир журналист саволига жавобан.
    Амрилло Иноятов
    Фото: “Дарё”

    Антикоррупция агентлиги вазирнинг гапарига муносабат билдириб, шифокорларни рағбатлантириш йўлларидан бири сифатида беморлар берган маблағнинг эътироф этилишини қонунчиликка ва мамлакатда олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат сифатида қайд этган. Мазкур таклиф тизимда коррупциявий жиноятлар сонининг ортишига ҳамда шифокор касби мавқеининг пасайишига, соғлиқни сақлаш тизимига халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

    “Шунақаям жинни бўласанми? ”

    2023 йил июнда президент маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Ғаниев томонидан ўтказилган селектор йиғилишида ғалладан бўшаган ерлар ҳақидаги маълумотларни қўшиб ёзган масъуллар ҳақорат қилинган видео тарқалган.

    Шуҳрат Ғаниев
    Фото: “Дарё”
    “Номард, шунчалик ҳам алдайсанми? Хатирчида ҳали 5 минг гектар ғалла ўрилгани йўқ. Жиннику бу. Жинни бўлсанг, сал бир қонунийроқ, фаҳм-фаросати ишлайдиган жинни бўл. Шунақаям жинни бўласанми? Жиннининг жинниси экансанку”, — дея “қўшиб ёзиш”да айбланган мансабдорларни ҳақоратлаган Шуҳрат Ғаниев.

    Умуман олганда, Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими лавозимида ишлаган пайтларда оммага “сўконғич ҳоким” сифатида танилган. Унинг 2018 йилдаги йиғилишда тошлоқликларни ҳақоратлагани айтилган аудоси тарқалганди. 2019 йилда эса соқол, рўмол ва иш жойларида намозга қарши чиқиб, бунга бўйсунмаганларни қамаш билан таҳдид қилгани ёзилган аудио тарқалганди. Бу масала Сенатда кўрилган ва собиқ ҳоким “ўтиниб-ўтиниб” кечирим сўраганди.

    “Санъат — чегарасиз соҳа”

    Жорий йилнинг 3 июлида Маданият ва туризм вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов концертдан тушган пулларни Россиянинг Украинага босқинчилигини молиялаштиришга сарфлаётган З-артистларнинг Ўзбекистондаги концертлари нега бекор қилинмаётгани ҳақидаги саволга берган жавоби муҳокамаларга сабаб бўлганди.

    Баҳодир Аҳмедов
    Фото: Маданият ва туризм вазирлиги ахборот хизмати
    “Қайси давлатдан келаётган бўлса, санъатни ҳурмат қиламан, халққа хизмат қиламан, санъатнинг чўққисини кўрсатаман, деб келаётган бўлса ва у ҳақиқий санъаткор бўлса, Ўзбекистон ҳеч қайси санъаткорга эшикни ёпиб, тамбалаб қўйган жойи йўқ. Келяпти, санъатни намойиш қиляпти, олқишини оляпти, кетяпти. Ўзбекистонда санъатга тўсиқнинг ўзи йўқ”, — деган Баҳодир Аҳмедов.

    Маданият вазирининг ўринбосари “Х-фактор” шоусини танқид қилгани ҳам кўплаб эътирозларга сабаб бўлган.

    “Иштирокчи бир пайтлар “зона”нинг ашулалари дейиладиган қўшиқларини ижро этиб ўтирибди, биттаси шляпани кийиб олиб, ура деб қўллаб-қувватлаяпти”, — деган вазир ўринбосари кўрсатув ҳақида.

    Бу фикрларга нисбатан телеканал Instagram даги профилида бунга муносабат билдирган.

    “Х-фактор” танлов эмас, аксинча, ҳаваскор ижрочилар ўртасидаги глобал шоу ҳисобланади. Мазкур шоуда қатнашчиларнинг вокал имкониятлари билан бирга уларни саҳнада шоу ярата олиши, ҳакамлар ва томошабинлар эътиборини ўзига қарата олишига ҳам баҳо берилади. Х-фактор шоуси қатнашчилари ҳакамлар томонидан “Ҳа” ёки “Йўқ” деган овоз бериши асосида баҳоланади. Маданият вазирлигининг мулозими таъкидлаганидек, иштирокчилар 10 баллик системада баҳоланмайди ва умуман баллар ишлатилмайди. Шунинг учун, вазир ўринбосари , “Х-фактор” шоусининг ҳеч бўлмаганда 1 та эпизодини тўлиқ кўриб чиқиши ва шундан кейин фикр билдиришини тавсия қиламиз” — дея муносабат билдирилган мулозим чиқишига.

    Ҳоким ва директор можароси

    Август ойида ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалди. Тасвирда ҳоким йиғилишда директорни ишдан бўшатишни буюргани ва ўртада тортишув юзага келгани кўринади.

    “Бутун дунёга шарманда бўлдингиз. Жим ўтиринг. Ҳаққингиз йўқ бу мактабда директор бўлиб ишлашга” — деган ҳоким директорга.

    Кейин дирекор қамоққа олинган. Воқеа ижтимоий тармоқлар фаолларини “оёққа тургазди”. Сурхондарё ҳокими мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани бот–бот таъкидланди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова вазиятга аралашиб, директор қамоқдан озод қилингани, вазир шахсан вазирнинг назоратида эканини маълум қилган.

    Умуман олганда, аввалги йиллардаги каби 2023 йилда ҳам юқоридаги ва бошқа бир қатор иқтибослар билан тарихда қолади дейиш мумкин.

    31.12.2023, 18:35   Изоҳ (0)   33290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    СЭС огоҳлантиради: Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр таомларни истеъмол қилишда ёшга эътиборли бўлиш шарт  

    31.12.2023, 13:50

    Ўзбекистон тиббиётида якунланаётган 2023 йил қандай из қолдирмоқда? 

    31.12.2023, 11:40

    Ўзбекистон киноижодкорлари маданият ва санъат аҳлига мурожаат йўллашди

    31.12.2023, 09:00

    Наманганда 31 декабрь куни автобуслар аҳолига бепул хизмат кўрсатади

    30.12.2023, 23:00

    Ўзбекистонликлар Туркияга ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 550 доллар 

    30.12.2023, 22:16

    Ўзбекистонда ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинди  

    30.12.2023, 22:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.