Ўзбекистон статистика агентлиги 2023 йил якунлари бўйича 8,77% лик инфлясия юз бергани эълон қилди.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, бу янги даврда қайд этилган энг паст инфляция ҳисобланади.
"Расмийларга кўра, декабрда ойлик инфляция 1,24%ни ташкил этган, бунда озиқ-овқатлар 1,3% га, ноозиқ-овқатлар 1,0% га, хизматлар 1,5% га қимматлаган.
Асосий озиқлардан шакар 0,8% га, гуруч 0,4% га, тухум 0,3% га, қўй гўшти 0,3% га, мол гўшти 0,2% га, ёғ 0,2% га, ун 0,1% га арзонлаган.
Шунингдек, статистикага кўра, бензин ой давомида 3,3% га, пропан 5,1% га ошган бўлса, метан нархлари ўзгармаган", — деб шарҳлайди маълумотларни иқтисодчи.
Марказий банк Ўзбекистонда ноябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)