Хитойда денгиз флоти қўмондони Донг Жун мамлакат мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда South China Morning Пост хабар берди.
Хитойнинг аввалги мудофаа вазири Ли Шангфу икки ой олдин ҳеч қандай тушунтиришсиз лавозимидан олиб ташланганди. Янги вазир этиб Халқ озодлик армияси денгиз флоти қўмондони генерал Донг Жун тайинланди.
Лининг лавозимидан четлатилиши октябрь ойида Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси йиғилишида тасдиқланган. Август ойи охирида у кўздан ғойиб бўлган ва уни лавозимдан олиб ташлаш учун ҳеч қандай сабаб айтилмаган.
Ёши номаълум Донг барча йирик денгиз бўлинмаларида хизмат қилган. 2021 йилда ҳарбий-денгиз кучларининг бош қўмондони бўлишдан олдин у Шимолий денгиз флотида хизмат қилган, ҳозирда Россия ҳарбий-денгиз кучлари билан қўшма машғулотларда мунтазам иштирок этади.
Изоҳ (0)