Польша президенти Анжей Дуда Украинадан келган номаълум объект туфайли ҳарбий раҳбарият билан шошилинч учрашув тайинлади.
Президент сайтида ёзилишича, Анжей Дуда миллий мудофаа вазири Владислав Косинияк-Камиш билан телефон орқали гаплашган.
“Бугун Миллий хавфсизлик бюросида маҳаллий вақт билан соат 13:00 да (Тошкент вақти билан 17:00) вазир Косинияк Камиш, Бош штаб бошлиғи Веслав Кукула, Қуролли кучлар тезкор қўмондони Мачи Клиш билан шошилинч учрашув бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Польша Қуролли кучлари тезкор қўмондонлиги 29 декабрь куни эрталаб Украина ҳудудидан Польша ҳаво ҳудудига номаълум объект кириб келгани ҳақида хабар берганди. Унга ҳаво мудофаа тизими ҳамроҳлик қилган, кейин у радарлардан ғойиб бўлган.
Изоҳ (0)