Навоийдаги жазони ижро этиш колониясида маҳкум ўз жонига қасд қилиб вафот этди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га маълум қилишича, воқеа 25 декабрь куни соат 14:40 лар атрофида юз берган. 11-сон ЖИЭК турма участкасида жазо муддатини ўтаётган маҳкум сақлаш камерасида чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ушбу сиртмоқни боғлаб, бўйин қисмидан ўзини осган.
Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, маҳкум вафот этган.
Маҳкум жазо муддатини ўташи давомида бир неча маротаба психиатрия бўлимига бориб даволаниб келгани аниқланган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)