• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Покистон ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун сунъий ёмғирдан фойдаланмоқда

    Покистон ҳукумати Лаҳордаги ҳаво ифлосланиши билан курашиш учун биринчи марта сунъий ёмғирга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Бу чора қисман ёрдам берди, лекин муаммони бутунлай бартараф этмади.

    Фаоллар атроф-муҳитнинг ифлосланишини дарахтларнинг кесилиши, қурилиш ва чиқинди газлар билан боғламоқда. “Газета.уз” Guardian ва Washington Post нашрларининг шу мавзуга доир материалларини ўзида жамлади.

    Ўтган ҳафта Покистон ҳукумати дунёнинг энг ифлос шаҳарларидан бири саналган Шарқий Панжоб вилояти пойтахти Лаҳорда ҳаво сифатини яхшилаш учун биринчи марта сунъий ёмғир ёғдирди, деб ёзади Тhе Guardian.

    Лаҳорнинг ўнта туманида сунъий ёмғир яратиш учун булутларда конденсация жараёнини тезлаштирадиган “булут экиш” технологиясидан фойдаланилди.

    Булутлар қандай қилиб экилади?

    Самолётлар ёки пуркаш мосламалари ёрдамида булутларга туз реагенти сепилади. Мавсумга қараб турли моддалар пуркалади. Бунинг учун ёзда сув билан аралаштирилган ош тузи, қишда эса кумуш ёдид ишлатилади. Бир неча соатдан сўнг модда булутлар билан бирлашиб, ёмғирни келтириб чиқарадиган туман пайдо бўлишига олиб келади.

    “Булут пайдо қилиш”нинг бу амалиёти йиллар давомида Яқин Шарқ, Хитой, Ҳиндистон ва Қўшма Штатларда қўлланилиб келинмоқда.

    Бироқ баъзи тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, реакция ишлаши учун ҳаво ҳарорати ва намлик даражаси меъёрида бўлиши, шунингдек, заррачаларда конденсация пайдо бўлиши учун пуркаладиган модданинг ҳажми мос келиши керак.

    Панжоб ҳукуматига кумуш ёдид пуркашда ёрдам берган БАА мутахассислари гуруҳи Лаҳорда қулай об-ҳаво шароитини тахминан икки ҳафта кутишга мажбур бўлди.

     
    Фото: Google Images

    Панжоб атроф-муҳит вазири Билал Афзалнинг сўзларига кўра, Лаҳорда булут экиш муваффақиятли амалга оширилди, аммо ёғингарчилик кутилганидан оз бўлди. Шундай бўлса ҳам бу амалиёт шаҳардаги ҳаво сифатини бир оз яхшилашга ёрдам берди, заррачалар ифлосланиш миқдори 300 мкг/м3 дан 189 мкг/м3 гача тушди. Бироқ бир неча кундан кейин олдинги кўрсаткичлар яна қайтди.

    “Лаҳор яқинда яшаш учун яроқсиз ҳолга келади”

    Лаҳор 13 миллиондан ортиқ аҳолига эга Покистоннинг энг йирик шаҳарларидан биридир. Лаҳор бир вақтлар “боғлар шаҳри” сифатида танилган, аммо кейинчалик мамлакатнинг, кейин эса дунёдаги энг ифлосланган шаҳрига айланди.

    Дунёнинг 7000 дан ортиқ шаҳрида ҳаво сифатини назорат қиладиган Швейцариянинг IQAir компанияси маълумотларига кўра, Лаҳор мунтазам равишда ҳаво ифлосланиши бўйича глобал рейтингда биринчи ўринда туради. 

    Аir Quality Life Index кўрсаткичини эълон қилувчи Чикаго университетининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳаво сифати ёмонлиги сабабли Лаҳор аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги етти йилдан кўпроққа қисқариши мумкин.

    Булут экишга мурожаат қилишдан олдин шаҳар маъмурлари вазиятни бошқа мисли кўрилмаган чоралар билан ҳал қилишга ҳаракат қилишди, деб ёзади Тhе Washington Post (WаPо). Декабрь ойи бошига келиб, шаҳардаги ҳаво сифати шунчалик ёмонлашдики, мактаблар ва бозорлар ёпилди, транспорт ҳаракати чекланди. Лекин бу чоралар ёрдам бермади.

    Лаҳорлик 41 ёшли қурилиш муҳандиси Башир Аҳмад WаPo’ га берган интервьюсида бир неча ҳафта давомида ўткир ҳидли ҳавони ютганидан сўнг томоғида оғриқ ва доимий йўтал пайдо бўлганини айтди. “Касалхона менга ўхшаган беморларга тўлиб кетди, — деди у. — агар расмийлар кўпроқ чоралар кўрмаса, Лаҳор яқинда яшаш учун яроқсиз ҳолга келади”.

    Аҳмаднинг сўзларига кўра, ҳозирги инқироз ҳукуматнинг атроф-муҳитга эътиборсизлиги, жумладан, шаҳар боғларини бузиб, савдо марказлари ва магистрал йўлларга йўл очиши натижасидир.

    Маҳаллий экологик гуруҳлар маълумотларига кўра, сўнгги ўн йилликларда Лаҳор ўзининг яшил ҳудудининг 75 фоизини йўқотди. Фаоллар дарахтлар ва яшил майдонларни кесилишидан ташқари, шаҳардаги ҳаво сифатининг ёмонлигига автомобиль чиқинди газлари, қурилиш майдончаларидан чиқаётган чанг, фабрикалардан чиқаётган заҳарли тутунлар ва мавсумий экин қолдиқларининг ёндирилишини ҳам сабаб қилиб кўрсатишмоқда.

    Қишлоқ хўжалиги иқтисодчиси Кашиф Саликнинг WаPo’га берган изоҳида таъкидланганидек, Покистондаги “кучли манфаатга эга гуруҳлар” автомобиль заҳарли газлари, қурилиш лойиҳалари ва деҳқончиликни юритишга нисбатан қатъийроқ чекловлар қўйилишига қаршилик қилишмоқда.

    “Бизнинг мамлакатда транспорт мафияси ва қурилиш мафияси бор. Ҳукуматда уларга қарши туришдан бошқа самарали чора йўқ”, — деди у.

    25.12.2023, 21:34   Изоҳ (0)   11414
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Толибон” ГЭС қуриши сабабли Покистон билан зиддиятга бориши мумкин

    17.12.2023, 21:55

    “Толибон” даврида Покистонда афғонлар томонидан ўндан ортиқ худкушлик ҳужумлари содир этилди

    20.12.2023, 16:25

    Покистоннинг БМТдаги вакили “террорчи гуруҳлар” Афғонистонда “Толибон” томонидан очиқдан очиқ қўллаб-қувватланаётганини даъво қилди

    21.12.2023, 13:28

    Таиланд жанубидаги сув тошқинларидан 20 мингга яқин одам зарар кўрди

    25.12.2023, 20:05

    Украина Мудофаа вазирлиги Франция билан “артиллерия коалицияси” тузилганини эълон қилди

    25.12.2023, 19:44

    “Пулларимни синглим бошқаради”. Аргентина президенти қанча маош олиши ҳақидаги саволга жавоб берди

    25.12.2023, 19:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.