Кучли ёмғир Таиланд жанубидаги Наративат провинциясида кучли сув тошқинини келтириб чиқарди ва 20 мингга яқин маҳаллий аҳолига зарар етказди.
Бу ҳақда табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш департаменти маълум қилди.
Унга кўра, кучли ёғингарчилик туфайли йўллар ўтиш учун яроқсиз ҳолга келган. “Жами 9,6 минг хонадон, 20 мингга яқин аҳоли жабр кўрди. Агар бугун кечқурун ёмғир тўхтаса, вазият анча яхшиланади. Аммо ёмғир давом этса, аҳолига тезкор ёрдам кўрсатиш режамиз бор. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ”, — дейилади департамент хабарида.
Таиланд ОАВ қўшни Яла провинциясида ҳам сув тошқинлари содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Наративат ва Яла Таиланднинг Малайзия билан чегарадош ҳудуди ҳисобланаиб, сайёҳлик йўналишидаги машҳур бўлмаган шаҳарлар қаторига киради.
Изоҳ (0)