Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган тезкор тадбирларга тўхталди.
“Ўзини ‘кўча’ деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз. Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак”, — деди президент.
Давлат раҳбари Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шартлигини ва, албатта, шундай бўлишини таъкидлади.
Изоҳ (0)