• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ҳомиладорлар ҳам зинадан чиқиб-тушишга мажбур”. Термизликлар фойдаланишга топширилган 7 қаватли “дом”да лифт йўқлигидан шикоят қилмоқда

    Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида яшовчи аҳоли вакиллари “Дарё”га мурожаат қилиб, 2021 йил фойдаланишга топширилган уй яшаш учун талабга жавоб бермаслиги, камчиликлари бартараф этилмаганидан шикоят қилди. 

    Бизнинг “дом”имизда топширилганидан бери лифти йўқ. Икки йил олдин аҳоли яшай бошлаган “дом”да “свет”га ҳисоблагич қўйилмаган. Ромлари талабга жавоб бермайди. Бу муаммолар ҳақида қурувчиларга айтишдан чарчадик. Кимга мурожаат қилишни билмай, видеомурожаат қила бошладик, — дейди кўп қаватли уйда яшовчи Сабоҳат Абдимуродова. 
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчиларнинг билдиришича, одамлар эътирозига сабаб бўлаётган уй Guber Global Constructions  МЧЖ томонидан барпо этилган бўлиб, ташкилот масъули Комил Сайдалиев ҳисобланади. 

    Фото: “Дарё”
    Бу уйни Комил ака деган киши қурган. Лекин у одам билан кўришмаганмиз. Телефонда гаплашганмиз. Деярли телефонига жавоб бермайдиган киши. Укаси Фахриддин билан кўришганмиз. Кўп ишни шу Фахриддин ака ҳал қилади. Комил ака эса Тошкентда яшайди, — дейди муаммоларини ҳеч ким эшитмаётганини айтаётган аҳоли вакиллари. 
    Фото: “Дарё”

    Шикоятчилар Термиз шаҳрининг об-ҳавоси чангли эканини, ҳар икки кунда бўладиган чангли ҳаво сабаб хонадонлари чангга тўлишини айтмоқда. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Термиздаги чангли ҳавода уйимиз қумга тўлади. Сабаби қурувчи қўйиб берган дераза ромлари сифатсиз, талабга жавоб бермайди. Ёки бўлмаса қурилиш пайтида дераза ўлчамлари тўғри олинмаган ва шунга яраша ромлар ўрнатилмаган, — дейди аҳоли вакиллари.

    Шу уйда яшовчи яна бир фуқаро Муборак Бовулованинг билдиришича, 2021 йил аҳолига топширилган уйнинг камчиликлари кўп бўлган. 

    Фото: “Дарё”
    Бизга “дом”ни топширишда уйнинг кадастр ҳужжати қилиниши керак эди, электр токи ва газнинг ҳисоблагичи ўрнатилиши лозим эди. Ичимлик суви ва канализация тармоғи тайёр бўлиши, болалар ўйингоҳи қуриб битказилиши керак бўлган. Аммо буларнинг ҳаммаси қилинмай қолди. Фақат канализация тармоғи бор, холос, — дейди Муборак опа. 

    Муборак опанинг айтишича, аҳоли вакиллари бу масала юзасидан вилоят ҳокимлигига ҳам шикоят қилган.

    Вилоят ҳокимига ҳам шикоят қилиб бордик. Биз ҳоким қабулига борганимизда вилоят ҳокими чет эл сафарига кетган экан. Ишимиз битмади. Электр тармоқдагилар эса ҳар куни келиб, бизнинг “свет”мизни ўчириб кетишади. Сабабини сўрасак, сизларда электр токи ҳисоблагичи ўрнатилмаган дейишади, — дейди мурожаатчи Марҳабо Назарова. 
    Фото: “Дарё”

    Аҳолининг қўшимча қилишича, кўп қаватли уйда электр токи такроран узилавергач, одамлар вилоят прокуратураси ва шаҳар прокуратурасига шикоят қилган. 

    Шу уйда яшовчи Гавҳар Каримованинг айтишича, кўп қаватли уйда лифт бўлмагани ҳомиладор аёллар, кекса ёшдаги кишиларнинг уйига кириб-чиқишига қийинчилик туғдирмоқда. 

    Мурожаатчилардан яна бири Латофат Жалилованинг билдиришича, қурувчига лифтни қўйиб бериш ҳақидаги барча сўровлар натижасиз қолган, қурувчи ҳар сафар лифтни ўрнатиб берамиз, дейишдан нарига ўтмаган. 

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Ҳомиладор аёллар тўққиз ой шу лифтсиз уйга зинадан кириб-чиқиб, фарзандли ҳам бўлди. Лекин ҳамон лифтдан дарак йўқ. Ҳар сафар меҳмон келса, ёки кекса ёшдаги яқинларимиз келса, уйга кириб-чиқишда қийинчиликка учрайди. Бизнинг асосий муаммомиз бўлган лифтни қўйиб беришларини талаб қиламиз. Шунингдек, домофон ҳам ўрнатилмаган. Эшиклар очиқ қолиб кетади. Бўйи етган қизларимиз бор, уйга ҳар ким кириб-чиқишидан қўрқамиз, — дейди Латофат Жалилова. 

    Guber Global Constructions  МЧЖда иш бошқарувчи сифатида ишлаб келаётган Фахриддин Сайдалиев “Дарё” журналистининг бу ҳақдаги саволларига жавоб берар экан, 2021 йилда фойдаланишга топширилган янги кўп қаватли уйда айни кунгача 9 та камчилик бўлганини тан олди.

    Шу кунгача маблағ билан боғлиқ муаммолар сабаб кўп қаватли уйимизда 9 та камчилик бор эди. Булар болалар ўйингоҳи қурилмагани, лифт ва домофон ўрнатилмагани, совға сифатида берилаётган кондиционерларни ўрнатиш тўлиқ якунланмагани, шунингдек, электр токи ва газга ҳисоблагич ўрнатилмагани эди. Лекин куни кеча раҳбаримиз Комил ака аҳоли билан учрашиб, мулоқот қилди. Муаммолар тез кунда якун топишини маълум қилди, — дейди қурилиш ташкилоти масъули. 
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Фахриддин Сайдалиевга кўра, 7 қаватли 54 та хонадондан иборат уй яқинига чиқиндихона қурилган. Одамларга ваъда қилинган кондиционерлар ўрнатиб берилган. 

    Ҳар бир уй олган одамга кондиционер совға қилишни ваъда қилгандик. Ваъдага кўра, 54 та хонадоннинг 46 тасига кондиционер ўрнатдик. 8 та хонадонга кондиционер ўрнатиш ишлари қолди. Шунингдек, сув чиқардик. Болалар ўйингоҳини қурдик. Газ ҳисоблагичи барча хонадонларга ўрнатилди. Электр токи бўйича эса 44 та хонадонга ҳисоблагич ўрнатилган. Қолган хонадонларга ҳам аста-секин ўрнатяпмиз, — дейди масъул. 
    Фото: “Дарё”

    “Дарё” мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси масъуллари билан боғланиб, аҳоли шикоятига сабаб бўлган ҳолат юзасидан маълумот сўради. Прокуратура ахборот хизмати раҳбари Жуманазар Хурсанов ҳолат бўйича таҳририятга қўшимча ахборот берилишини билдирди.

    19.12.2023, 21:25   Изоҳ (0)   15401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё ҳокими бузилаётган уй ичидан бақираётган болалар билан боғлиқ ҳодиса қачон ва қандай содир бўлганини маълум қилди

    04.08.2019, 16:40

    «Кўзбўямачилик». Қашқадарёда қурилиши бошлаб юборилган 19 та уй тендер савдосига қўйилиб, талабгор қурувчи изланмоқда

    20.03.2020, 17:02

    Тошкентда уй-жой билан боғлиқ яна бир фирибгарлик: 9 та хонадон 39 кишига сотилгани айтилмоқда

    11.09.2023, 22:05

    Ўзбекистонда режага нисбатан 107 фоиз дарахт кўчатлари экилиши таъминланди  

    19.12.2023, 20:45

    “Заковат” ўйинининг 1- ва 2-туридан кейинги натижалар эълон қилинди 

    19.12.2023, 19:05

    Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов қамоққа олинди 

    19.12.2023, 18:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турли мамлакатлар ҳақида йўл кўрсаткичлардан ҳам кўпроқ сўзлайдиган суратлар

    Саёҳат | 3 июн, 14:05

    Россия Украинага урушни 2 хил йўл билан тўхтатишни таклиф қилди 

    Дунё | 3 июн, 14:00

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44

    “Ота-оналик — болалигингда ёнингда кўришни истаган катта одам бўлиш имкониятидир”. Миллиардерлар фарзандларини қандай тарбийлайди?

    Лайфстайл | 3 июн, 13:28

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    Саломатлик | 3 июн, 13:20

    Умри аянчли якунланган машҳур фотографнинг Ўзбекистон ҳақидаги фотолари

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:17

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    Дунё | 3 июн, 13:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.