ЕИ 2025 йил март ойи охиригача АҚШнинг бир қатор товарларига савдо божларини тўхтатади. Бу ҳақда Иттифоқнинг расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизда маълум қилинган.
Европа Иттифоқи мототцикллар, кийим-кечак ва спиртли ичимликлар учун тарифларни 15 ойга тўхтатади. Қўшма Штатлар, ўз навбатида, ўша пайтдаги президент Дональд Трамп томонидан 2018 йилда жорий этилган Европа Иттифоқидан пўлатга 25 фоиз ва алюминийга 10 фоизлик божлардан воз кечади.
Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, Европа Иттифоқи ва АҚШ трансатлантик савдода тарифларнинг ошишига йўл қўймаслик учун пўлат ва алюминий бўйича вақтинчалик келишув имзолаш устида ишламоқда. Бу ортиқча пўлат ишлаб чиқариш қувватлари, шунингдек, пўлат ва алюминий секторларида иссиқхона газлари чиқиндилари муаммосини ҳал қилиш бўйича дастлабки келишув ҳисобланади.
Агентлик маълумотларига кўра, келишув пўлатга янги тарифларни ҳам ўз ичига олади, уларнинг жорий этилиши Ғарб давлатлари демпингда айблаётган Хитой каби мамлакатларнинг бозордан ташқари амалиётига қарши ишлаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)