Жиззах вилоятида АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Фориш туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда А.Х. исмли шахс фуқаро У.У.нинг ишончига кириб, уни 17 минг доллар эвазига Қўшма Штатларга Мексика давлати орқали юборишини айтиб, шундан 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
11 сентябрь куни Самарқандда 14 минг доллар эвазига Самарқанд—Истанбул—Мадрид—Никарагуа йўналиши билан АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган шахс қўлга олингани хабар қилинганди. Июнь ойининг ўрталарида Самарқандда икки кишини АҚШга юбориш учун 40 минг доллар олган шахс ушланганди. Май ойида эса шундай ноқонуний йўллар билан АҚШга юбориш учун 30 минг доллар олган шахс қўлга олинганди.
Изоҳ (0)