Ҳуқуқ-тартибот идоралари Солиқ қўмитаси марказий аппаратининг бир қатор ходимларини қўлга олгани айтилмоқда. “Дарё” манбасига кўра, улар терговга чақирилган.
Хусусан, терговга чақирилганлар орасида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари, Солиқ қўмитаси ҚҚС бошқармаси маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ва Тошкент шаҳри Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шўбаси собиқ раҳбари бор.
Улар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини яширганликда гумон қилинмоқда.
Аввалроқ собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди. Олий суд берган маълумотларга кўра, у ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича гумонланмоқда.
Изоҳ (0)