Америка Қўшма Штатлари Россия ва Европани уриштириб қўйиб, ўз мақсадига эришди, деди Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида.
“АҚШ бизни ва Европани атайлаб шу можарога тортди, шу маънода ўз мақсадларига эришди: улар Россия ва Европани бир-бирига қарши қилиб қўйишди. Энди улар молиявий масъулият ва тўловлар юкини Европага, иродаси заифларга юкламоқда. Европадаги бугунги сиёсатчиларнинг ‘умуртқасиз авлоди’ бунга қарши тура олмайди”, — деди Россия президенти.
Аввалроқ Путин Ғарб Россияга қарши гибрид уруш олиб боришда давом этаётгани, улар Киев режимини разведка маълумотлари билан таъминлаб, қуролларни етказиб бераётганини маълум қилганди.
Шунингдек, у Киевга етказиб берилаётган қуроллар ичида аниқ даражада ҳаракатланувчи, узоқ масофага учувчи ракета тизимлари, кассетали ўқ-дорилар ва янги дронлар борлигини таъкидлаганди.
Изоҳ (0)