“Меҳридарё” лойиҳасига айни дамда Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги клиникаларнинг бирида турмуш ўртоғини даволатаётган Гулфира Абдураҳмонова мурожаат қилиб, халқнинг кўмагига муҳтож эканини билдирди.
— Биз Тошкент шаҳриданмиз. Турмуш ўртоғим Фазлиддин Абдураҳмонов бир йилдан буён оғир дард билан курашяпти. Унинг икки буйраги ишламайди. Ҳафтадан 3-4 марта диализ олади ва муолажадан кейин ўзини янада ҳолсиз ҳис қилади. Турмуш ўртоғим кундан-кунга шишиб кетяпти. Пешобни ташқарига чиқара олмагани учун танасига сув йиғиляпти. Ҳатто, бир томчи сув ҳам ичолмаяпти. Тошкентда кўп шифокорларга учрашдик, афсуски муолажалардан фойда бўлмади. Фақатгина бир чора бор, буйрак кўчириш амалиётини ўтказиш керак, дейишди. Ҳозирги кунда Ҳиндистоннинг Аакаш Ҳеалтcаре клиникасида даволаняпти. Диализ натижасида бошқа аъзолар ҳам шикастлангани учун даволанишига режамиздан кўп маблағ кетиб қолди.
Учта вояга етмаган фарзандимиз бор. Бор имкониятни ишга солиб, турмуш ўртоғимни даволатишга ҳаракат қиляпман. Уларнинг отасидан етим қолишини истамайман. Яхши инсонлар, сиздан илтимос бизга ёрдам беринглар. Оғир бемор турмуш ўртоғим билан мусофирликда қийналиб қолдик, — дейди Гулфира Абдураҳмонова.
Абдураҳмонов Фазлиддинга хайрия қилишни истасангиз,
8600 0609 8765 6916 Абдурахмонова Гулфира
Мурожаат учун: +998 99 886 28 72
Изоҳ (0)