Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел Европа Иттифоқи Украина ва Молдованинг Иттифоққа қўшилиши бўйича музокараларни бошлашга қарор қилганини маълум қилди.
Европа Иттифоқи саммити бугун бошланди ва эртага ҳам давом этади. Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши саммитнинг асосий мавзуси бўлиши аввал хабар берилганди. Музокаралар давомида Иттифоқ аъзолари якуний қарор қабул қилишлари керак.
Музокаралар бошланиши учун барча 27 мамлакат бир овоздан қарор қабул қилиши керак. Аммо Венгрия бош вазири Виктор Орбан саммит бошланишидан олдин Украина Иттифоққа қабул қилинишга тайёр эмаслигини айтганди.
Шунингдек, саммитда Грузияга номзод мақомини беришга қарор қилинган.
Изоҳ (0)