Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг Европарламентдаги иттифоқнинг қудрати ҳақидаги нутқи итларнинг акиллаши билан якунланди.
“Фуқароларимизга Европа бирлашганда ва бошини баланд тутганда унинг қудратини кўрсатайлик. Европага шон-шуҳрат бўлсин”, — деди фон дер Ляйен Испаниянинг ЕИ кенгашидаги раислиги якунлари ҳақидаги нутқини тугатар экан.
Унинг сўзларидан сўнг, динамиклардан итларнинг баланд ва узоқ давом этган ҳуриши эшитилди.
Бир неча сониялик ҳайратомуз сукутдан сўнг европалик депутатлар бу ҳолатни кулги билан қарши олишди.
Изоҳ (0)