Швеция ҳукумати қамоқ жазосига ҳукм қилинган маҳбуслар учун бошқа мамлакатлардаги қамоқхоналарни ижарага олиш ниятида. Махсус комиссия келаси йили қайси давлатлар “мезбон давлат” сифатида қамоқхоналаридан жой бериши ва қайси тоифадаги маҳбуслар ушбу янгилик билан қамраб олиниши бўйича таклифлар киритиши керак.
Бу ҳақда Швеция адлия вазири Гуннар Стрёммер маълум қилди.
Унинг тушунтиришича, хорижда қамоқхоналарни ижарага олиш Швецияда озодликдан маҳрум қилиш жойларининг етишмаслиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.
“Мақсад — мамлакатимиз қамоқхоналари тизимидаги юкни енгиллаштириш”, — деди Гуннар Стрёммер.
Махсус комиссия, шунингдек, ушбу ташаббусни амалда амалга ошириш учун қонунчиликка бирон бир ўзгартириш киритиш талаб қилинадими ёки йўқлигини аниқлаши керак бўлади.
Изоҳ (0)