Ўзбекистон ҳудудида 24 ноябрь куни соат 16:38 да зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, эпицентр: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,56 градус шимолий кенглик; 67,87 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 428 км жануби-ғарбда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Жарқўрғон туманида 2 балл, 37 км.
23 ноябрь куни соат 04:28 да Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,4 магнитудали зилзила қайд этилганди. Бундан ташқари, ушбу туманда шу куни 14:08 3,5 магнитудали, 14:36 да 3,9 магнитудали, 16:28 да 3,3 магнитудали зилзила қайд этилган.
Изоҳ (0)