• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    Марказий банк бошқаруви 14 декабрдаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Регуляторнинг қайд этишича, иқтисодиётда инфляцион жараёнларнинг секинлашиб боришига қарамасдан, ушбу тенденциянинг давомийлиги бўйича ноаниқликлар сақланиб қолмоқда. Юқори ялпи талаб шароитида инфляцияни 2025 йилда 5 фоизлик таргет даражасигача пасайтириш вазифаси нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини давом эттиришни тақозо этмоқда.

    Инфляция даражаси октябрь—ноябрь ойларида пасайиб, йиллик 8,8 фоизни ташкил этди. Ушбу пасайиш ўтган йилги юқори база таъсири, импорт нархларининг оширувчи ҳиссасининг камайиши, юридик шахслар учун энергия тарифлари оширилиши таъсирининг ҳали тўлиқ юзага чиқмаганлиги ҳамда нисбатан қатъий пул-кредит шароитларининг давом эттирилаётганлиги билан изоҳланади.

    Прогнозларга кўра, 2024 йилда базавий прогноз шартлари доирасида инфляция даражаси 8-9 фоиз оралиғида шаклланиши кутилмоқда. Айни пайтда, халқаро савдодаги мавжуд нобозор чекловлар ва фрагментация фонида инфляцияни оширувчи ташқи хатарлар ҳамда тартибга солинадиган нархлар бўйича кутилаётган навбатдаги тузатишлар таъсирларининг кейинги чоракларда намоён бўлиш эҳтимоллари сақланиб қолмоқда.

    Базавий инфляция — йил бошидан секинлашиш динамикасини кўрсатиб, ноябрь ойида йиллик 9 фоизни ташкил этган бўлса-да, айрим товарлар бўйича оширувчи босимлар таъсири кузатилмоқда. Инфляциянинг барқарор пасайишига эришиш маълум бир муддатни талаб этади. Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари жорий инфляция кўрсаткичларидан юқори даражада, 13-14 фоиз атрофида шаклланишда давом этмоқда.

    “Глобал инфляцион жараёнлар яхшиланишининг секин кечаётгани ҳамда жаҳон иқтисодиёти ривожидаги кутилмаларнинг ва халқаро хом ашё бозорларидаги нархларнинг юқори ўзгарувчанлиги келгуси чоракларда ҳам ташқи молиявий шароитлар, хусусан, ташқи ресурслар ҳисобига молиялаштириш шартларининг қатъийлигича қолиши борасидаги тахминларни кучайтирмоқда”, — дейилади хабарда.

    Иқтисодий фаоллик асосан юқори ялпи истеъмол талаби ва хусусий инвестицияларнинг ўсиши ҳисобига таъминланмоқда. Истеъмол талабини давлат харажатлари ва чакана кредитлаш ҳажмларининг ошиши қўллаб-қувватламоқда. Таклиф томонидан иқтисодий ўсишнинг драйвери, ялпи ички маҳсулот ўсишининг қарийб ярмини таъминловчи хизматлар соҳаси бўлиб қолмоқда. Иш ҳақи ва аҳоли реал даромадлари ўсишининг ижобий динамикаси сақланиб қолиши келгусида истеъмол фаоллигини қўллаб-қувватлайди.

    “Юқорида келтирилган омиллар инфляцион жараёнларнинг барқарор пасайишини таъминлаш билан боғлиқ хатарлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Марказий банк бошқаруви ушбу шароитларда инфляциянинг мақсадли кўрсаткичига эришиш учун нисбатан қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттиришга қарор қилди”, — дейилади банк хабарида.

    Таъкидланишича, инфляциянинг пасайиб бориши ҳолатида асосий ставканинг ўзгаришсиз сақлаб қолиниши пул бозоридаги реал фоиз ставкаларининг мўтадил сақланиб қолишига хизмат қилади. Бу эса кредитлаш суръатларининг мувозанатлашуви шароитида, жамғариш фаоллигида жорий динамиканинг сақланиб қолишига хизмат қилади ҳамда ташқи молиялаштиришнинг қимматлашуви фонида ички молиявий манбалардан кенгроқ фойдаланиш имкониятини оширади.

    Шунингдек, миллий валютадаги депозитлар бўйича юқори реал фоиз ставкалари шароитида банк депозитлари ҳажмининг юқори ўсиш суръатлари давом этиши кутилмоқда. Келгусида узоқ муддатли нархлар барқарорлигига эришиш бюджет тақчиллигининг қисқариши ва иқтисодиётга бозор тамойилларини қўллаш кўламининг кенгайиш суръатлари билан боғлиқлиги тобора долзарб бўлиб боради.

    Марказий банк инфляцияни пасайтиришга қаратилган пул-кредит шароитларни яратиш ва макропруденсиал чораларни кучайтиришни давом эттиради ҳамда келгуси янгиланаётган маълумотларни ҳисобга олиб инфляциянинг прогнози ва кутилмалари асосида асосий ставка бўйича қарорларини қабул қилади.
    • Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 26 январда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилганди. 
    • 2023 йил 16 мартда асосий ставкани йиллик 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгиланди. Шундан буён асосий ставка ўзгаришсиз қолиб келмоқда.
    14.12.2023, 12:18   Изоҳ (0)   4585
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк валюта операциялари қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича изоҳ берди

    10.11.2023, 08:31

    Ўзбекистонда аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 13,4 фоизни ташкил этди

    30.11.2023, 10:16

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна камайди

    08.12.2023, 10:44

    Наманган аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво сабаб вақтинча чекланди

    14.12.2023, 12:15

    Нью-Йорк—Тошкент рейси маст йўловчи сабаб Санкт-Петербургга қўнишидан Uzbekistan Airways 22 минг доллар зарар кўрди

    14.12.2023, 11:53

    Тошкентда 8-синф ўқувчиси ток уриб вафот этгани ортидан мактаб директори ўринбосари қамоққа олинди

    14.12.2023, 11:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.