Turkmenistan Airlines 15 декабрдан бошлаб Ашхобод-Москва йўналиши бўйича парвозларни тиклайди.

Август ойида Россия пойтахтига дронлар ҳужуми содир этилгани ҳақидаги хабарлар туфайли хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу парвоз тўхтатилган эди.
Ўшанда компаниянинг пресс-релизида бу чора “Москва ҳаво зонасидаги вазият муносабати билан, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хавфларни баҳолаш асосида” кўрилгани айтилган.
Москвадан Туркманистон пойтахтига барча рейслар бошқа йўналиш: Қозон—Ашхободга (Татаристон, Россия) ўтказилган.
Изоҳ (0)