Туркманистонга харид қилинган иккита Boeing 777-300ER кенг фюзеляжли йўловчи самолётларидан биринчиси етказилди. Бу ҳақда Туркменистан Airлинес хабар берди.
Самолёт иккита GЕ90–115BL2 двигатели билан жиҳозланган, парвоз масофаси 11 390 километрни ташкил этади ва 40 минг килограммгача фойдали юк билан узоқ масофали халқаро парвозларни бемалол бажара олади. Авиатехникада 368 та ўриндиқ мавжуд бўлиб, улардан 40 таси бизнес-класс, 32 таси премиум эконом ва 296 таси эконом-класс.
Туркманистон миллий авиаташувчи 90 йиллардан бери ушбу Америка моделларини ишлатиб келмоқда. Яқинда Франциянинг Airbus компанияси билан шартнома тузилди.
Азиз Бояров
Изоҳ (0)