Мадриднинг “Атлетико” клуби сотувга қўйилди.
Хабарга кўра, “матрасчилар”нинг бош директори Мигел Анхел Хил ва клубнинг 65% акциясига эгалик қилувчи президент Энрике Сересо жамоанинг сотув жараёнига тайёргарлик кўришни бошлаган.
Ҳозирда “Атлетико”га NFL аъзоси “Майами Долфинс” клуби хўжайини Стивен Росс жиддий қизиқиш билдирмоқда. Дастлабки музокаралар бўлиб ўтган.
Росс клубига миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритган, шунингдек, яна бир неча миллиард долларга “Ҳард Рок Стедиум”ни қурган.
Forbes 83 ёшли тадбиркорнинг ҳолатини 10,1 миллиард долларга баҳоламоқда.
Изоҳ (0)