Суперлигага қайтган Самарқанднинг “Динамо” жамоаси қатор футболчилари билан хайрлашди.
2023 йилги мавсум якунларига кўра, шартномаси якунига етган 6 нафар футболчи Самарқанд клуби сафини тарк этди. Бу ҳақида “Динамо” клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Улар Эркин Бойдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Мурод Тошматов, Абдужамол Исроилов, ганалик Деррик Менсаҳ ва япониялик Коике Юдаи каби футболчилар.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги мавсумни Про Лигада ўтказган “Динамо” якунда Суперлигага йўлланма берувчи ўринни қўлга киритди.
Изоҳ (0)