Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 6-турида “Реал” ва “Атлетико” жамоалари 24 сентябрь, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Мадрид дербисининг 4-дақиқасида ҳисоб очилди. Альваро Мората собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. 18-дақиқада эса Гризманн ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 35-дақиқада Тони Кроос ажойиб зарбасини билан ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи бўлимни ҳам “матрасчилар” гол билан бошлади. 46-дақиқада Мората яна бош билан гол уриб, дублни расмийлаштирди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Диего Симеоне шогирдлари ғалабани расмийлаштирди.
“Реал” мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди ва 15 очко билан 3-поғонадан жой олди. “Атлетико” эса 10 очко билан 5-ўринга кўтарилди.
Ла Лига
6-тур баҳси
24 сентябрь, якшанба
“Атлетико” – “Реал” 3:1
Голлар: 1:0 – 4 Мората, 2:0 – 18 Гризманн, 2:1 – 35 Кроос, 3:1 – 46 Мората.
“Атлетико”: Облак, Молина (Аспиликуэта, 65), Савич, Хименес (Корреа, 86), Эрмосо, Коке (Витцель, 46), Сауль, Льоренте, Лино (Галан, 87), Гризманн, Мората (Депай, 82).
“Реал Мадрид”: Аррисабалага, Алаба, Рюдигер, Фран Гарсия (Менди, 57), Вальверде, Кроос (Браим Диас, 70), Модрич (Хоселу, 46), Камавинга (Тчуамени, 57), Васкес (Начо, 57), Беллингҳем, Родриго.
Огоҳлантиришлар: Модрич (45), Хименес (45), Менди (67), Беллингҳем (90).
Изоҳ (0)