• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистон аҳолиси 20 миллионга етди: бу мамлакатга қандай имкониятлар тақдим этади?

    Ноябрь ойи ўрталарида Қозоғистон муҳим босқичга эришди: ўз тарихида биринчи марта аҳоли сони 20 миллион кишига етди.

    Ушбу статистик маълумотларнинг тагида янада қизиқроқ нарса ётади. Ҳозирда Қозоғистон аҳолисининг 70 фоизини этник қозоқлар ташкил этади.

    Мустақилликка эришгандан сўнг аҳоли сони кескин камайиб кетган Қозоғистон учун бу натижа ғурурга сабаб бўлди. Мустақилликдан кейин биринчи ўн йилликда Қозоғистондан миллиондан ортиқ руслар ва юз минглаб немислар ўз билим ва тажрибаларини ўзлари билан олиб, мамлакатдан кўчиб кетишди.

    1990 йилларда Қозоғистон икки томонлама зарба остида қолган эди. Мамлакат нафақат асли европалик малакали мутахассисларнинг кўп миқдорда кетишини бошдан кечирди, балки қолган аҳоли орасида ҳам худди шу даврда туғилиш даражаси сезиларли даражада пасайиб кетди.

    Аҳолининг бу тарзда икки баробар камайиши келгуси йиллар давомида сезилиб турувчи улкан сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий босимларни келтириб чиқарди. Хусусан, бу тарзда аҳолининг йўқотилиши Қозоғистон меҳнат бозори, ижтимоий таъминот тизими, соғлиқни сақлаш тизими ва таълим сиёсатига жиддий таъсир кўрсатди. Аҳоли таркибидаги демографик ўзгаришлар одамларнинг шахсий ҳаётини ҳам ўзгартириб юборди, уларнинг маданий қадриятларига ва диний эътиқодларига таъсир кўрсатди.

    Аммо 1991 йилда мустақилликка эришилганида бошланган йўл энди янги босқичга етиб келди. Мамлакат ҳам аҳоли сони жиҳатидан катталашди, ҳам этник ўзига хослик жиҳатидан кучлироқ бўлди.

    Қозоғистоннинг келажаги ҳозирда уни ватан деб атайдиган 20 миллион аҳоли учун қандай бўлади? Бу саволга жавобни вақт кўрсаца-да, ҳозирда Қозоғистоннинг ўзига хослиги ва ривожланиш траекториясини шакллантирадиган тўртта муҳим демографик тенденция мавжуд:

    Kazakhstanъs young population has shifted the countryъs dynamics

    1. Этник таркибдаги ўзгаришлар (демографик трансформация: этник озчиликдан кўпчиликка)

    Қозоғистоннинг шов-шувли тарихида узоқ вақт давомида ўз мамлакатида этник озчилик бўлиб келган этник қозоқлар энди бошқа миллатлардан ошиб, энг кўп аҳоли гуруҳига айланди. Шунингдек, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан келган иммигрантлар мамлакат аҳолисининг тобора катта қисмини ташкил қилмоқда.

    1970 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Қозоғистон умумий аҳолисининг фақат учдан бир қисми этник қозоқлар эди. Ўша даврда аҳолининг ярмидан кўпи руслар, украинлар ва беларуслар эди. Аҳолининг яна 7% этник немислар эди. Қозоғистон ўз мустақиллигини қўлга киритганида, этник қозоқларнинг улуши аста-секин умумий аҳолининг 40% га етди (1989 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра), гарчи мамлакатнинг ярми ҳали ҳам “славянлар” ва немислар эканлиги аниқланган бўлса ҳам.

    Бугунги кунда, энг сўнгги (2021 йил) аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, этник қозоқлар Қозоғистон умумий аҳолисининг 70% ни ташкил қилади. 2009 йилги аҳолини рўйхатга олишда этник қозоқларнинг улуши 63% ни ташкил этганди. Этник руслар, украинлар, беларуслар ва этник немислар 2009 йилда Қозоғистон аҳолисининг 27 фоизини ташкил қилган бўлса, ҳозирда улар 19 фоизни ташкил этади. 1989 йилдан буён Қозоғистондаги бу европалик этник гуруҳларнинг аҳолиси 4,3 фоиздан кўпроққа камайди. Энг катта пасайиш мустақилликнинг биринчи ўн йиллигида (2,5 миллион киши) содир бўлган бўлса-да, Қозоғистон сўнгги ўн йил ичида этник руслар, украинлар, беларуслар ва немислардан иборат 700 мингга яқин одамни “йўқотди”.

    Туб қозоқ аҳолиси сонининг ўсиши Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан келган иммигрантларнинг сезиларли оқими билан боғлиқ. Хусусан, сўнгги 10 йилда Қозоғистондаги ўзбеклар, тожиклар ва қирғизлар сони 35 фоизга ошган. 1989 йилдан буён Қозоғистонда бу уч этник гуруҳга мансуб бўлганлар сони қарийб икки баравар кўпайди, яъни 370 000 дан қарийб 700 000 нафарга етди. Иқтисодий ва этник омиллар Марказий Осиё, Хитой ва Мўғулистондан Қозоғистонга кўчиб келганларнинг кўпайишига туртки бўлди. 

    Этник “репатриация” дастурлари, яъни этник қозоқларни ўзларининг “тарихий ватанларига” қайтаришга қаратилган дастурлар Қозоғистонга амалга оширилган сўнгги иммиграцияларнинг асосий сабаби бўлди. Қозоғистон аҳолисининг ўсишига катта ҳисса қўшганига қарамай, этник репатриациянинг бу турининг иқтисодий ва ижтимоий таъсири ҳали аниқ эмас. Бироқ аниқ факт шундаки, репатриация ўзи билан янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди.

    Қозоғистон ҳукумати кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам харажатларини қоплашга, янги келганларнинг яшаш шароитлари ва уларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондиришга, шунингдек, маданий мослашув ва тил муаммолари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга мажбур бўлди.

    Kazakhstanъs population has reached 20 million and is going through changes

    2. Қозоқ тили ролининг ўзгариши (қозоқ тилининг тикланиш муаммолари ва оқибатлари)

    Қозоғистоннинг этник таркибидаги кескин ўзгаришлар ва қозоқ этник ўзига хослигининг тикланиши катта сиёсий, маданий ва ижтимоий оқибатларга олиб келди. Сўнгги ўттиз йилдаги энг муаммоли масалалардан бири қозоқ тилининг мақоми ва қўлланилиши бўлди. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев этник қозоқ тилини “Қозоғистон жамиятининг бутун маданий ўзига хослигининг ядроси” деб ҳисоблади. Қозоғистоннинг амалдаги ҳукумати қозоқ тили марказий ўринга эга эканлиги ҳақида биринчи президентнинг нуқтаи назарига қўшилади.

    Қозоғистон мустақил давлат бўлганига 30 йил бўлганига қарамай, кўплаб этник қозоқлар ва Қозоғистонда яшовчи бошқа этник гуруҳлар вакилларининг катта қисми ҳамон қозоқ тилида оддий мулоқот кўникмаларига эга эмас. Масалан, сўнгги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Қозоғистонда 5 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳолининг 20 фоизи қозоқ тилини билмайди ва бор-йўғи 50 фоизи қозоқ тилидан кундалик ҳаётида мулоқот воситаси сифатида фойдаланади. Қозоғистонда яшовчи этник русларнинг атиги 25 фоизи қозоқ тилида мулоқот қилиш қобилиятига эга эканлигини маълум қилган.

    “Европалик” аҳолининг сезиларли камайиши ва Марказий Осиё этник гуруҳларидан иммиграциянинг кучайиши билан, шубҳасиз, рус тилининг роли пасаяди ва Қозоғистонда қозоқ тилида сўзлашувчилар улуши кенгаяди. Бироқ, бу тез жараён бўлмайди. Ҳозирда Қозоғистонда яшовчи ва она тиллари қозоқ тилига ўхшаш туркий миллат вакилларининг учдан бир қисми қозоқ тилида гапира олмаслигини тан олган.

    3. Диний амалиётдаги ўзгаришлар (Қозоғистонда диний ўзгаришлар: атеизмдан турли эътиқодларгача)

    Қозоғистоннинг этник таркибидаги ўзгаришлар яна бир долзарб муаммони, диний ўзига хосликнинг ўзгаришини келтириб чиқарди. Совет тузуми даврида 70 йил давомида дин тўхтовсиз қораланди ва Қозоғистоннинг бутун аҳолиси расман атеистлар тоифасига киритилди. Совет Иттифоқининг қулаши ва коммунистик тузумнинг йўқ бўлиб кетиши билан Қозоғистонда кўп одамлар ортда қолган мафкуравий бўшлиқни тўлдириш учун динга мурожаат қилишди.

    Натижада, сўнгги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, бугунги кунда Қозоғистон аҳолисининг 3% дан камроғи ўзини “ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслигини” даъво қилмоқда. Қозоқларнинг 70 фоизи ўзларини мусулмон деб билишади, бу эса исломни мамлакатнинг асосий динига айлантиради. Анъанага кўра, Қозоғистон мусулмонлари этник қозоқлар, ўзбеклар, татарлар ва уйғурлардир. Кейинги энг катта диний гуруҳ аҳолининг 17 фоизини ташкил этувчи христианлардир. Христиан аҳолиси асосан этник руслар, украинлар, немислар ва беларуслардан иборат.

    Қозоғистондаги диний гуруҳлар бир-бирининг эътиқодига бағрикенглик кўрсатиб, тинч-тотув яшаши ҳақиқат бўлса-да, Қозоғистонда диний эркинлик жуда нозик масала. Ҳукумат томонидан “Иэгова гувоҳлари” каби кичикроқ диний гуруҳларни таъқиб қилиш ҳолатлари бўлган ва баъзи ҳолларда одамлар ўзларининг ҳақиқий эътиқодларини ифода этишдан қўрқишади.

    Young Kazakh girls playing in the fountains

    4. Ёш, малакали ишчилар даражасидаги ўзгаришлар (иммиграция ва тараққиётни мувозанатлаш: Қозоғистон келажагига қаратилган муаммолар)

    Қозоғистонга иммиграциянинг ҳозирги даври айрим турдаги иммигрантларнинг кўпайиши ҳақиқатан ҳам мамлакат келажаги учун ижобийми деган саволларни туғдирмоқда. Аҳолининг ўсиши фойдали бўлганига қарамай, этник қозоқларнинг репатриация дастурлари орқали кириб келиши ва қўшни Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирларнинг кўпайиши баъзан Қозоғистон ривожланиши учун хавф сифатида қабул қилинади. Баъзилар камбағал, малакасиз, кам маълумотли муҳожирларни мамлакатнинг сиёсий ва этник барқарорлигига таҳдид деб билади.

    Эҳтимол, бу эрда энг катта муаммо этник келиб чиқишига асосланган иммиграция ва эмиграция орқали юқори малакали мутахассисларнинг даромадлари ва йўқотишларидир. “Малакали руслар ва немисларнинг йўқолиши малака ва таълим бўйича бир хил ёки юқори сифатли иммигрантлар билан қопланадими?” деган саволни юзага келтиради.

    Расмий статистик маълумотларга кўра, Қозоғистонда ёш ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг бир қисмини йўқотиш тенденцияси кузатилмоқда. Юқори малакали ишчилар ёки техник соҳаларда илмий даражага эга бўлган одамларнинг узлуксиз мамлакатни тарк этиши янада хавотирли воқеадир. Расмий маълумотлар шуни кўрсатадики, Қозоғистондан техник мутахассисларнинг чиқиб кетиши олий маълумотли, шу жумладан, ўрта махсус касб-ҳунар таълимига эга бўлган шахсларнинг эмиграциясининг кўпайиши билан бирга бўлмоқда.

    Расмий рақамлар Қозоғистонда кенг миқёсда “етук ақлларнинг йўқотилиши” муаммоси борлигини кўрсатмаса-да, ўқитилган ва малакали ишчиларнинг доимий эмиграцияси мамлакатнинг билимли аҳолисини камайтираётгани, уни ривожланиш учун муҳим ресурсдан маҳрум қилаётгани аниқ. Бу, айниқса, Қозоғистон иқтисодиётини қайта қуриш ва улкан саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун инсон капиталига муҳтож бўлаётган бир пайтда, айниқса, долзарбдир.

    Малакали ишчи кучидаги бу йўқотиш, шунингдек, мамлакатнинг диверсификацияланган иқтисодиётга эга юқори рақобатбардош мамлакатга айланиш режаларини сезиларли даражада чеклаши мумкин. Ҳукумат олдинга силжишда, агар иқтисодиётни муваффақиятли қурмоқчи ва турмуш даражасини кўтармоқчи бўлса, малакали ишчиларни атайлаб сақлаб қолиш ва малакали иммигрантларни қандай жалб этишни ўйлаб кўриши керак.

    Қозоғистон 20 миллион аҳолига эга бўлганидан сўнг, ҳақиқатан ҳам синовлар ва ўзгаришлар бўсағасидаги мамлакат. Бироқ унинг тарихи, ҳатто қийин вақтлардан кейин ҳам муваффақиятли қайта қуриш ва янгилаш мумкинлигини исботлайди. Келгуси йиллар ҳозирда сон жиҳатидан устунликка эга бўлган қозоқ аҳолиси ва уларнинг турли миллатдаги ватандошлари учун Қозоғистон нимани англатишини ва унинг халқи келажакда қандай яшаши ва гуллаб-яшнашини яна бир бор аниқлаш учун ноёб имконият яратади.

    Ассел Нуссупова

    08.12.2023, 21:50   Изоҳ (0)   15775
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Салвадор ҳукумати биткоин эвазига фуқаролик бермоқда 

    08.12.2023, 20:20

    Роман Абрамовичнинг фарзандларида Литва паспортлари аниқланди

    08.12.2023, 19:55

    ЖССТ Суданда саккиз ой ичида 12 мингдан ортиқ одам ўлганини маълум қилди

    08.12.2023, 19:33

    Песков: “Украиналиклар АҚШнинг улардан бошқа ҳам ташвиши кўплигини тушуниши керак”

    08.12.2023, 19:13

    Эрдўғон Нетаньяху нега Ғазода “геноцид бошлаганини” тушунтирди

    08.12.2023, 18:31

    WP: Украина армиясида профессионаллар тугамоқда, хизматга чақирилганлар жанг қилишни истамайди

    08.12.2023, 17:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.