• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абу-Даби Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш ва иқлим таъсирини юмшатишга кўмаклашади

    Дубайда COP28 форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Таdwееr (Аbu Dabi Waste Management Company — Абу-Даби чиқиндиларни бошқариш компанияси) ўртасида меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

    Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 

    Меморандумдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Таdwееr компанияси бош директори Али ал-Дҳаҳери ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда 2019 йилдан буён йўлга қўйилган ҳамкорликнинг кенгайиши БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам ва ижобий муносабатлардан далолат бериши қайд этилган. Шунингдек, меморандум имзоланиши ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилганини ифодалаши таъкидланган.

    Таъкидланишича, меморандум қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришда замонавий, инновацион ва экологик тоза технологиялар ҳамда хизматларни жорий этиш ҳамда барқарорликни оширишга хизмат қилади. Шунингдек, Ўзбекистонда “Чиқиндиларни энергияга айлантириш” заводи ишга туширилиши ҳам режалаштирилган.

    “Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш соҳасини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Таdwееr компанияси билан имзоланган меморандум эса бу борада навбатдаги самарали қадам ҳисобланади. Таdwееr чиқиндиларни бошқариш соҳасида катта тажрибага эга. Биз ўзаро ҳамкорликда чиқиндиларни қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш, саралаш, қайта ишлаш, утилизация қилиш, чиқинди газини йиғиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини такомиллаштириш каби муҳим вазифаларни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Ҳамкорлигимиз ҳар томонлама манфаатли бўлишига ишонаман”, — деди экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.

    Лойиҳа Навоий, Бухоро вилоятлари ва Фарғона водийсига қаратилган техник-иқтисодий асослашдан бошланади, ҳар бир ҳудудда чиқиндиларни йўқ қилиш амалиёти ўрганилади. Таdwееr компаниясининг бошқарувчи директори ва бош директори Али ал-Дҳаҳери ҳамкорликдан мамнун эканлигини билдирди.

    “Биз глобал миқёсда экологик барқарорликни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратганмиз. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги билан ҳамкорлигимиз эса инновациялар ва экологик тоза ечимлар борасидаги позициямиз мустаҳкам эканлигини исботлайди. Ўзбекистонда “Чиқиндиларни энергияга айлантириш” заводининг ишга туширилиши ҳамкорликнинг аҳамияти ва бизнинг янада яшил, барқарор келажакка садоқатимиздан далолатдир. Бу ташаббус Ўзбекистонда нафақат қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида инқилоб ясайди, балки иқлим ўзгариши таъсирини юмшатишга ҳам катта ҳисса қўшади. Энг илғор технологиялар ва чиқиндиларни энергияга айлантириш бўйича стратегик ташаббуслар орқали биз атроф-муҳитни муҳофаза қилишда янги мезонларни белгилашга тайёрмиз”, — деди у.

    Ҳамкорлик доирасида маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш, шунингдек, саралаш, қайта ишлаш ва утилизация қилишни бошқариш тизими ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун полигон газини қазиб олишга ҳам эътибор қаратилади. Лойиҳа доирасида қаттиқ маиший чиқиндиларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда чиқиндиларни саралаш линиялари ўрнатиш, пластмасса, қоғоз, шиша ва алюминий каби иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. 

    Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, чиқиндилар ва ресурсларни фаол бошқариш глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг таъсирини 15 –20 фоизга камайтиради, бу эса атроф-муҳит ва иқтисодий жиҳатдан сезиларли афзалликларга олиб келади.

    07.12.2023, 20:15   Изоҳ (0)   4633
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш бўйича Швеция тажрибаси жорий этилади

    02.10.2023, 13:52

    “Оҳангарон” ва “Майдонтол” полигонларидаги маиший чиқинди газларидан электр энергиясини олиш йўлга қўйилади

    19.10.2023, 17:39

    Тошкентда чиқинди хизмати нархи 1,5 баробарга қимматлашади

    30.11.2023, 08:51

    “Инсон қадр-қиммати ва манфаатлари учун бошлаган ислоҳотларимизни янги конституциявий маконда янада қатъий давом эттирамиз” — Шавкат Мирзиёев 

    07.12.2023, 19:55

    Сурияда жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётган андижонлик эркак қидирилмоқда

    07.12.2023, 19:47

    Энг узоқ масофали тест-драйв муваффақиятли ўтдими?

    07.12.2023, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.