• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон тарихида биринчи марта Конституциявий суд ахбороти очиқ мажлисда кўриб чиқилди

    Конституциявий суд 5 декабрь куни Ўзбекистондаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқди.

    Фото: Конституциявий суд матбуот хизмати

    Унда Олий Мажлис палаталари, ҳукумат, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим ва илмий ташкилотлар вакиллари ҳамда Конституциявий суд Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари қатнашди.

    Мажлисда Ўзбекистон конституцияси ва “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонунга мувофиқ Конституциявий суднинг мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилди.

    2023 йил 30 апрель куни референдумда умумхалқ овози билан қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси давлат ва жамият ҳаётини модернизация қилиш ва мамлакатда конституциявий қонунийлик муҳитини янада мустаҳкамлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлгани, асосий қонун давлат органларининг фаолиятини демократлаштиришга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларни яратгани қайд этилди.

    Конституциявий суд мажлисида асосий қонуннинг мамлакатнинг бутун ҳудудида тўғридан тўғри амал қилиши унинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишини, давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар қўлланилишини англатишига эътибор қаратилди.

    Фото: Конституциявий суд матбуот хизмати

    Мажлисда Конституциявий суд томонидан 2022—2023 йилларда 119 та қонун ва 1384 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича мурожаатлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилганлиги, Конституциявий суд  биринчи навбатда ҳуқуқий нормаларни қўллашнинг конституциявий-ҳуқуқий масалаларини  эътиборга олиши таъкидланди.

    Конституциявий суд асосий қонун унинг нормаларини тўлақонли амалга ошириш бўйича давлат органлари олдига кенг кўламли ва масъулиятли вазифалар қўйиши ва айни пайтда уни тўғридан тўғри қўллаш билан боғлиқ айрим масалалар ҳам мавжудлигига эътибор қаратди.

    Конституция устуворлиги, инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ўз навбатида қонунийлик ва ҳуқуқ устуворлигига таъсир этаётган омилларни ваколатли давлат органлари томонидан ўз вақтида аниқлаш ва тезкор чора кўришни тақозо этади.

    Шу муносабат билан Конституциявий суд аҳоли мурожаатларида кўтарилган конституциявий ҳуқуқларни таъминлаш билан боғлиқ қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратди:

    • бола ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари кузатилаётганлигини инобатга олиб, болаларни турли кўринишдаги зўравонликлардан ҳимоя қилиш, бу борада ота-оналар, таълим муассасалари, бошқа мутасадди идоралар масъулиятини ошириш, тегишли қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ;
    • мулк ҳуқуқи кафолатларига риоя этмаслик ҳолатлари сезиларли камайган бўлса-да, ҳали бу соҳада муаммолар сақланиб қолаётганлигини инобатга олиб, маҳаллий давлат ҳокимиятининг ушбу масалаларда ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мулқ ҳуқуқи бузилиши ҳолатига мутлақо тоқатсиз муносабатини шакллантириш, бу борада профилактик чораларни кучайтириш зарур;
    • баъзи ҳудудларда тадбиркор ўз маҳсулотини вилоят ҳудудидан эркин олиб чиқиб кетишда тўсқинликларга учраши ҳолатларини эътиборга олиб, барча масъуллардан товар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши бўйича конституциявий кафолатларга сўзсиз риоя этиш талаб этилади.

    Мажлисда конституциявий ҳуқуқларга риоя этмаслик ҳолатлари ваколатли давлат органлари диққат-эътибори марказида бўлиши кераклиги, бу билан боғлиқ ҳар бир ҳолат зудлик билан ўрганилиши ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилиши лозимлиги таъкидланди.

    Фото: Конституциявий суд матбуот хизмати

    Шу билан бирга Конституциявий суд конституциявий нормаларга риоя этмаслик бўйича тезкор чоралар кўриш билан чекланмасдан, уларни юзага келтирган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли чораларни кўриб бориш зарурлигини ҳам қайд этди.

    Фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституциявий судга мурожаат қилиш институтини фуқаролар учун янада қулай қилиш, конституциявий одил судловга эришишни таъминлаш мақсадида фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича қўшимча чоралар кўрилиши қайд этилди.

    Фото: Конституциявий суд матбуот хизмати

    Конституциявий суд ўз ахборотида барча давлат органларини асосий қонунни амалга ошириш ва мамлакатда конституциявий қонунийликни таъминлашда масъулиятни тўлақонли ҳис қилишга, ўз фаолиятида Конституцияда кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларнинг чекланишига йўл қўймасликка, уларни бузишнинг ҳар қандай ҳолатлари бўйича тезкор ва қатъий чораларни кўриб боришга чақирди.

    Мажлисда Конституциявий суд Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари ва ҳуқуқшунос олимларнинг кўриб чиқилаётган масала юзасидан фикр ва мулоҳазалари ҳам тингланди. Музокараларда сўзга чиққанлар томонидан Конституциявий суд ахбороти мамлакат тарихида биринчи марта очиқ мажлисда кўриб чиқилаётгани, унда кўтарилган масалалар мамлакатда конституциявий қонунийлик муҳитини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

    Конституциявий суд муҳокама қилинган масалани ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, мутахассис ва экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиб, мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборотни тасдиқлаш ҳамда уни конституция талаблари асосида Олий Мажлис палаталари ва президентга юбориш ҳақида қарор қабул қилди.

    06.12.2023, 18:15   Изоҳ (0)   7111
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Конституция кучга кирди

    01.05.2023, 20:45

    “Янги Конституцияда кўплаб ижтимоий масалалар ўз ўрнини топган” — Одил Иминов

    09.05.2023, 00:10

    Ўзбекистон Конституциявий судининг ваколатлари кенгаяди

    25.07.2023, 08:35

    “Zo‘rTV” журналисти ва операторини калтаклаган зўравонга ҳукм ўқилди (видео)

    06.12.2023, 17:56

    Андижондаги тадбиркор қарзини узмагани учун таниқли кафелардан бири сотувга чиқарилди

    06.12.2023, 16:56

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна ошди

    06.12.2023, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.