30 апрелдаги референдумда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонуни 1 майдан кучга кирди.
Шу кундан бошлаб қонунлар ва қонуности ҳужжатларида келтирилган нормалар Конституцияга зид бўлса, судлар конституцияга қараб қарор қабул қилади. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Маълумот ўрнида, 30 апрель кунги референдумда овоз беришда қатнашган фуқароларнинг 90,2 фоизи (90,21 фоизи) ёки 15 034 608 нафари (15 040 055 нафари) ёқлаб, 9,35 фоизи ёки 1 558 817 нафари (шунингдек 9,35 нафари) ўзгаришга қарши овоз берган. Яроқсиз деб топилган бюллетенлар сони 73 672 та (73 934 та) ёки 0,44 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)